Volvo 300 йўловчига мўлжалланган дунёдаги энг катта автобусни тайёрламоқда
Volvo дунёдаги энг катта автобусни тайёрламоқда. Бу ҳақда Motor хабар берди.
Габарит узунлиги 30 метрга етадиган Gran Arctic 300 модели Бразилиянинг тезкор автобус тизими (BRT) учун тайёрланаётган бўлиб, мамлакат шаҳарларидан бирида фойдаланилади.
Янгилик билан Volvo’нинг 1990-йилларда 270 йўловчига мўлжалланган шунга ўхшаш лойиҳани амалга оширган Лотин Америкасидаги автобус бўлинмаси шуғулланмоқда. Gran Arctic 300 ҳам аввалги лойиҳа каби икки шарли шарнир бирикмаларини қўллаган ҳолда қурилади, бироқ унга энди 300 киши сиғиши мумкин бўлади.
Нет комментариев