Бу ҳақда Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ўзининг Телеграм-каналидахабар қилди.
"Олий Мажлиснинг 13 июнь кунги ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсади — иқтисодиётнинг янги тармоғи ҳисобланувчи ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда бугунги кунга қадар атом энергияси масалаларни тартибга солувчи махсус қонун ишлаб чиқилмаган", дейилган хабарда.
Айтилишича, қонуннинг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашдан, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этишдан иборатдир.
Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида кўплаб қарама-қаршиликлар ва аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 137
Balkim biz bilmagan uran koni bordir
АРЗОНЛАШАДИ
ПРОСТО УНИ ХАВФСИЗЛИГИ ШУКИ ДОИМ САЛКИН ЖОЙ ТАМИНЛАШ КЕРАК