АНДИЖОН. "Андижон туманидан ёзмоқдаман. Жорий йил январда Озодликда туманимиз ҳокими Улуғбек Исомиддинов фермерларни ҳақорат қилгани ҳақида мақола чоп этилган эди. Ўшанда ҳокимимиз Озодлик мухбири билан суҳбатда одамларни бошқа ҳақорат қилмасликка сўз берган эди. Аммо ҳоким бува сўзининг устидан чиқмади. Яқинда "Обод маҳалла" дастурига киритилган Чем маҳалласида йиғилиш бўлди. Эрталаб соат 6:30 дан бошланган мажлисда тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ва ҳокимият ходимлари қатнашди. Сўконғич ҳокимимиз келиб, ҳаммани ҳақорат қилишга тушди. Масалан, туман ҳокимлиги девонида ишлайдиган опани ҳамманинг олдида шарманда қилди. Тафсилотларни ҳикоя қилиб ўтирмай, ҳокимимизнинг “сўз бойлиги”га ўзингиз баҳо беринг. Айтганча, йиғилишда ҳоким тадбиркорларга бўёқ, оҳак, цемент ва бошқа қурилиш моллари олиб бериш мажбуриятини юклади. Прокуратура тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаш ҳолатларига қарши кураш олиб бормоқда, деб ўқиган эдик. Прокуратура ушбу ҳолатга ҳам эътибор қаратади, деган умиддамиз".
ЯНА НЕЧА ЙИЛ ХОКИМ БЎЛАСАН ??? 5.ЙИЛ ??? 10.ЙИЛ ??- БИР КУНИ БЎШЕЙСАНКУ ИШИНГДАН ...КЕЙИН НИМА ҚИЛАСАН ??'? ШУ СЎКИШ ЭШИТГАН ОДАМЛАР БУГУН ИНДАМАС ЭРТАГА ИНДАМАС ...БИР КУНИ САБР КОСАСИ ТЎЛАДИ ...АНА УНДА КЕЧ БЎЛМАСАДА .....
булар кандай килиб район бошкаришади ман хайрон хамма жойда куч билан бошкарилади шекиллида бу ерда аел нохак булсаям хак чунки кул остида ишловчилар хаммани олдида терганмайди улар алохида тобланади узини билган бошликни принципи шундай булиши керак биз шундай йулдан юрганмиз
Комментарии 58