"Tashkent City лойиҳаси доирасида Ўқчи ва Олмазор кўчаларидаги уйлар бузилаётганидан хабарингиз бор. 5 ой ўтса ҳамки, кўплаб оилаларга муносиб турар-жой берилмади. Шу сабаб айрим оилалар чанг-тўзонда яшашга мажбур бўлмоқда. Уйларда чироқ, газ ва сув йўқ. Яқин кунларда Рамазон ойи бошланади. Одамлар бу шароитда қандай қилиб рўза тутсин?!
Энг даҳшатлиси, болаларимиз чаёнлар ин қурган харобаларда ўйнашга мажбур бўлмоқда! Икки кун аввал штаб аъзолари қўнғироқ қилиб, жой масаласида келишиб олиш учун ота-онамни чақиришди. Аммо ўз қонуний ҳақини талаб қилган ота-онамни ҳақорат қилишди. Ҳолбуки, мутасаддилар мулк эгаларини тўлиқ рози қилиши керак". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 69