"Фарғона вилоят, Қўштепа туманидан мактуб йўлламоқдаман. Лангар–Эшонгузар йўналишида қатнайдиган "Дамас" эгалари йўл ҳақини жуда ошириб юборди. Чиқиб бирор чақирим юриб тушсангиз ҳам, 1000 сўм тўлайсиз. Йўналиш охиригача борсангиз 2000 сўм. Ишлайдиганлар-ку амаллаб пул топади. Аммо йўлкира қимматлиги сабаб коллеж талабалари ўқишга мунтазам қатнай олмаяпти. Пулдорлар учун бу арзимаган маблағ бўлиши мумкин. Аммо қора қозонини аранг қайнатаётган, уйидан 2-3 талаба ёки ўқувчи ўқишга қатнайдиган оилаларга оғир. Ёшлар тузукроқ билим олишлари, амал-тақал кун кўраётган одамларга енгиллик бўлиши учун йўл ҳақини арзонлаштириш керак. Ёки энг яхши ечим – автобус қатновини йўлга қўйиш керак". https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 90
qaytishda bozorga ham tushib bozorlik qilib qaytasiz, 1 2ta odam ham olib qaytasiz (gaz puli)
jiguliga yetmasa velosopid sotib oling