Анвар қори Турсунов инсульт билан касалхонага ётқизилди!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакилиллиги бош имом-хатиби 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича¸ ”Турсунов бир томонидан инсульт бўлиб жаррохлик амалиëтини ўтказган¸ бугунги жума ваъзини унинг ëрдамчиси ўқийди”
“Инсульт” бўлиб касалхонага тушган Турсуновнинг яқинлари ва Озодлик суҳбатлашган докторларга кўра¸ жарроҳлик амалиëтидан кейин Турсуновнинг аҳволи “қониқарли” ва “барқарор” қолмоқда.
Анвар қори Турсунов Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланади.
Суиқасддан омон қолган имом
2009 йилда Анвар қори суиқасдга нишон бўлган эди.
Ўша йилнинг 31 июл тунида уч нафар шахс Анвар қорини ўзининг уйи ташқарисида 9 жойидан пичоқлагани жиноят иши ҳужжатларида ëзилган.
Ҳужумчилар воқеа жойидан қочгани ортидан 2009 йилда Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган эди.
Қорига суиқасд юзасидан 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Аммо маҳкама ёпиқ бўлган.
Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида маълумот берилмаган.
Анвар қори Турсунов 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб "Минор" жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида ишлаб келади.
Анвар қори Турсунов бунгача Шайхонтоҳур туманидаги "Хўжа Аҳрор Валий" масжиди имом-хатиби эди.
Анвар қори Турсунов 1958 йил Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 1981 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент Ислом институтини тамомлаган.
Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.
Анвар қори 1994-1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.
Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда. У 1989—1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи ўзбекча таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.
Комментарии 648
Wu yozuvlaringa Mazza
kivoramanda