Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.
Озодлик Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг меҳнат таълими ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Енекееванинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисани ўрганди ва фожиа ўқитувчилар Ўзбекистон Президентининг ташрифи муносабати билан ихтиёрий-мажбурий жамоат ишларига жалб қилинганда рўй берганини аниқлаганди.
Ўзининг "Facebook"даги саҳифасида Алламжонов Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ҳақида шундай ёзади: "Ҳар бир масаланинг ичига кириш, топшириқлар бериб, унинг ижросини назорат қилиш – Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос иш услуби. Президентимиз ўтган йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларига бориб, қўшимча имкониятларни ишга солиш бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берган эди. Бу йил яна шу ҳудудларга сафар қилиб, топшириқлар қандай бажарилганини кўздан кечираяпти. "Мен нимага жойларда ўзим юрибман, ҳамма масалалар билан ўзим шуғулланяпман? Чунки иқтисодиётимизни тўғрилаб олишимиз керак, одамларни иш билан таъминлашимиз, оилаларга даромад манбаи яратиб беришимиз керак", деган эди Шавкат Мирзиёев шундай сафарларнинг бирида. Давлатимиз раҳбари бугун Самарқандга етиб келди. Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи куни асосан туманларда бўлиб, кечга яқин вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказади", - деб ёзди. https://www.ozodlik.org/a/29105501.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 51
wafyorniki taqdir ekan
lekn yaxwi bomapti