"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан кейин педюклама ва устама деган нарсалар пайдо бўлгач, қоғозбозлик авж олиб кетди. Масалан, мен конспектдан ташқари қуйидаги ҳужжат ва дафтарларни тўлдириб боришим керак:
1. Юклама иш режаси.
2. Дарс таҳлили дафтари.
3. Мавзу тақвим-режаcи.
4. Бўшлиқлар устида ишлаш дафтари.
5. Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш дафтари.
6. Тўгараклар журнали.
7. Тўгарак учун алоҳида конспектлар дафтари.
8. Синф журнали.
9. Ота-оналар билан алоқа дафтари.
10. Синф раҳбарлиги ҳужжатлар йиғма жилди.
11. Услубий бирлашма ҳужжатлар йиғма жилди
12. Услубий бирлашма йиғилиш баённома дафтари.
13. Чораклар бўйича синфлар кесимида тестлар банки.
14. Назорат иши дафтарлари.
15. Устама ҳужжатлар йиғма жилди.
16. Ўқув семинар машғулотлар дафтари.
17. Тарбиявий соатлар учун конспект дафтари.
18. Қизлар билан ишлаш дафтари.
19. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш дафтари.
20. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дафтари.
21. Микроучасткада аҳолини рўйхатга олиш дафтари.
22. Ўқувчилар табеллари.
24. Фан айланма дафтарлари.
25. Ўқитувчи аннотация дафтари...
Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Дарс ўтганим ва азиз умримни шунча бекорчи ҳужжатларга бағишлаганим учун ойига бор-йўғи 500 минг сўм маош беришади.
Деярли ҳар куни мактабга халқ таълими вазирлигидан тортиб, туман халқ таълими бўлимигача, қолаверса, туман ҳокимлиги, прокуратура, молия ва ҳоказо ташкилотлардан текширувчилар келади. Текширувчилар дарс жараёнига бостириб кириб, юқорида айтилган ҳужжатларни сўрайди. Ўқитувчилар гап эшитмаслик учун дарс ўрнига охири йўқ ҳужжатларни тўлдириш билан машғул бўлади ва шу боис ҳам дарс сифати пасайиб кетмоқда. Энг қизиғи, икки ой пахта теримида юрганимизда, бу текширувчилар қорасини кўрсатмайди. Ёки савлат тўкиб келган текширувчилар "Бечора ўқувчилар нега дарсда пальтода ўтирибди, синфхоналар нега иситилмаяпти?" деб ўлақолса сўрамайди.
Охирги 2 йилда қоғозбозлик янада кучайиб кетди. Ўқитувчи қойиллатиб дарс ўтса-ю, юқорида зикр қилинган дафтарларни тўлдирмаса, интизомий жазоланади. "Маошингнинг ярми дарс учун, ярми юклама ва устама учун! Ҳужжатларинг жойида бўлиши керак", деб таъна қилишади. Дарсни ҳам четга суриб қўйиб, мажлисларда қатнашишга мажбурлигимизни айтмай қўяқолай!
Бу аҳвол қачонгача давом этаркан? Ўқитувчи қачон фойдасиз ҳужжатбозликдан халос бўларкан?" https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uqituvchi/29053794.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 148
Дарс утишга вакт колдиришмабдику укитувчиларга...
Кистасига хам олмайди, берсангиз болангиз учун берасиз.
Сизга хам шу харфларни теришни укитувчи ургатган...