Бу ҳақда 15 январь куни Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
- Биз хорижликлар учун Ўзбекистонга саёҳат қилишни максимал даражада қулай қилишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун виза режимини бекор қилишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, шунингдек 5 йирик мамлакатга визасиз режим йўлга қўйилиб, 45 мамлакат учун виза режими соддалаштирилади. 2018 йил давомида эса электрон визалар олиш тизими ишга туширилади, - деди Азиз Абдуҳакимов.
Бироқ Абдуҳакимов айнан қайси давлатлар экани ва бу ўзгариш қачондан бошланишига очиқлик киритмади.
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 2 декабрь куни қабул қилган қарорга кўра 2017 йил 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши лозим эди.
Бироқ Мирзиёев 2017 йил 9 январь кунги фармони билан ушбу қарори ижросини беш йилга кечиктирганди. https://www.ozodlik.org/a/28978963.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 45
Сизгада хайрли булсин!
Яхшимисиз
Эрон
Эрон