Мана 2 ярим ой бўлди томдан чакка ўтади, подвал ҳам шу аҳволда. Айрим подъездлар ҳам ачинарли ҳолда. Керакли жойларга хабар бердик. Лекин "эртага, индинга", деб ёрдам бермаяпти.
Куннинг энг совуқ пайтидаям чивин бор. Мўрилар ҳам тозаланмаган. "Конструктор" даҳаси 1-дом. Мана дом иккига бўлиниш арафасида. Ҳеч кимни хавотирга солмаяпти. Мамлакат равнақи учун Президент шунча қурилишлар олиб бораяпти. Бор бинони сақлашдан бош тортаётган ЖЭК ишчилари юзаки қараяпти. Дардимизни кимга айтайлик?
Битта иккита одам бўлиб, қўлимиздан ҳеч нарса келмаяпти. Бошқа қўшнилар: "Нима қилайлик шунча йил ҳаракатимиз фойдасиз бўлди, биз чарчадик айтавериб", дейди. Беш йилда бирорта айтарли иш килмаяпти булар. Жэкдагилар: "Ҳисобда бир тийин пулингиз йўқ, ЖЭКдан чиқариб, ўзинглар таъмирланглар бўлмаса!" деб бақириб берди.
"Нимага ҳисобда пул бўлмас экан? Тўлов пуллари қайга кетди?" десак, турли баҳона ўйлаб топишади. Мана канализация трубаси ёрилиб ётибди. ЖЭК ишчилари икки марта тахта қоқиб кетди, бир марта труба улаб кетди". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-uy-chirchiq/28964982.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 67