3 декабрь куни Тошкент вилояти Чиноз тумани М-34 автомобил йўлида инкассатор УАЗ ва ВАЗ 2106 ўртасида автотўқнашув содир бўлди.
Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган чинозлик Озодликка 7 декабрь куни маълум қилди:
"ВАЗ 2106 автоуловида 3 одам бўлган. 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Биттаси оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди. Авария соат 18:30 да содир бўлган бўлса, на шошилинч ёрдам келди, на ИИБ. ЙПХ 2 соатдан кейин келди", дея чинозлик воқеа жойида олинган суратни Озодликка йўллади.
Чиноз туман ИИБдан олинган маълумотга кўра, воқеа Чиноз шаҳридан 4 километр узоқликда бўлган. Озодлик боғланган милиция ходими тергов кетаётгани боис воқеа тафсилотларига тўхталмади.
Ҳозирда авария бўйича очилган ишни Тошкент вилоят прокуратураси ўрганмоқда. https://www.ozodlik.org/a/28903311.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 33
енимизда 2 магазин бор хар келганда чангитиб учиртириб хайдашади