Мана ҳафта бошидан буён Урганч давлат университетининг талабаларини далага пахта теримига ҳайдашмоқда. Далада пахтанинг ном-нишони деярли йўқ. Умуман олганда транспорт ва ташкилий ҳаражатлар олинаётган фойдадан кўплигини аҳмоқ одам ҳам сезиб турибди, талабалар 3-5, нари борса 10 килодан, пахта теришяпти. Бунақа аҳмоқона қарорни берган ҳокимиятнинг гапи биз - ҳимоясиз талабалардан бошқага ўтмайди.
Алам қиладиган жойи далага ўқишга туманлардан келган талабалар сегменти юборилмоқда. Бу очиқдан-очиқ дискриминация-ку?! Тенг ҳуқуқли демократик давлат принципларига умуман мос келмайди. Бу кетишда аҳвол ёмонлашса керак. План тўлмагунча далада юраверар эмишмиз. План пахта бўлса тўлади, йўқни бор қилиб бўлармиди. Шуни тушунишни хоҳлашмаяпти булар. Қачон инсонга инсондек муомала қилишни ўрганар экан бу мунофиқлар?!"
https://www.ozodlik.org/a/paxtagram-xorazm-talaba/28851112.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 45