Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда барпо этилажак Ислом маданияти марказлари Россияда яшовчи асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳайрия маблағларига қурилишини расман тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Усмонов ҳомийлик қилиши таъкидланган.
"Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин", — дейилади ҳужжатда.
Ислом маданияти марказлари Бухоро, Хива ва Самарқанд шаҳарларида барпо этилади.
Келаси тўрт йил давомида қурилажак ушбу лойиҳа қиймати ва унинг учун Усмонов қанча маблағ сарфлаши ҳақида ҳужжатда айтилмаган.
https://www.ozodlik.org/a/28576587.html
Энди шуни булса хам килмаса кимсан Усмонов деган одам булса.Ахир савоб хам керакку.Хадеб руслар учун савоб килиб юрмасдан узини юрти учун хам килса ёмон булмайди.Инсондан шу курган биноларию килган яхшиликлари колади бу дунёда, колган хеч нарса.Узи билан кафанлиги кетади холос.Сен россияда зур тадбиркор ёки бизнесмен булибсан демайди.Килинган яхши амаларию савоб ишлари суралади.Илоё инсоф берсин шундай юртдошларимизга.
Наследниги йок а по моему? Кимга кереги бор миллиардларни... Киндик кони токилган жойга килса килибдида,оркасидан Амииин деб Дуога кол очадиганлар шу юртдаю,Рублевкада ким Дуо килади буни.
Комментарии 99