Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2 кунлик музокаралар бошланади
Бугун Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланади.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокараларда иштирок этадиган ўзбек ҳукумат делегациясига бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов етакчилик қилмоқда.
Душанбеда 2 кун давом этадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалар бўйича амалий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинади.
Расмий хабарда билдирилиишча, томонлар бўлажак ўзбек-тожик тадбиркорлари бизнес форуми натижаларидан келиб чиқиб, муайян шартномалар ва келишувларни имзолаш масаласида ҳам мулоқот қилади.
https://www.ozodlik.org/a/28565706.html
Шавкат Мирзиёевнинг боболари асли Тожикистонлик бир кун келиб чегаралар хам очилади.президент булганидан буён икки давлат уртасида сезиларли даражада ижобий тарафга узгаришлар булияпди...
Комментарии 48
хам чегара бор,кушни дав-
латлар орасидаги чегара-
ларда инсофли, одамийли-
ги шакилланган, уз бурчи -
ни сидк,идилдан бажара-
диган чегарачилар соф
виждонан ишлаб, порахур-
лар ватани деган тамгани
олиб бермай бурчларини
бажарсинлар.....!Ана шун-
да бориш келишларда
муаммолар тугилмайди.