Камолбек (Америка Қўшма Штатлари) Says: May 24th, 2010 at 10:13 am
Президентнинг давлат маслаҳатчилари бўлган Темир Алимов, Мавлон Умрзоқов, Бахтиёр Ғуломов, СНБчи генерал Элёр Ғаниевларнинг сиёсий портретларига ҳам сиёсий шарҳ беришингизни кутиб қоламиз. Рустам Иноятов, Зокиржон Алматов ва Бўритош Мустафоевлар ҳақида ҳам худди бугунгидек очиқ -ойдин ёзишингизни истардик. Бу биз учун жуда муҳим. Мен ҳамма ёзганларингизни йиғиб боряпман. Умрингиз узоқ бўлсин, раҳмат сизга!
Жавоб: Мен ўз китобимда Ислом Каримовга ва унинг салтанатига яқин бўлган йилларимда ўзим учрашган, ҳамсуҳбат бўлган Президент командасининг деярли барча аъзолари ҳақида фикр билдирганман. Президент ёрдамчиси Георгий Крайновдан тортиб, Ишлар Бошқармаси Бошлиғи Зелемхон Ҳайдаровгача, Давлат маслаҳатчиларидан тортиб, матбуот котибларигача, ўша Сиз тилга олган хуфия идорасига алоқадор Элёр Ғаниев ва Юлбарс Шералиевдан тортиб Рустам Иноятовгача, мени вазифамдан олганларидан сўнг ҳукуматга зарда қилиб чет элга чиқиб кетиш...ЕщёКамолбек (Америка Қўшма Штатлари) Says: May 24th, 2010 at 10:13 am
Президентнинг давлат маслаҳатчилари бўлган Темир Алимов, Мавлон Умрзоқов, Бахтиёр Ғуломов, СНБчи генерал Элёр Ғаниевларнинг сиёсий портретларига ҳам сиёсий шарҳ беришингизни кутиб қоламиз. Рустам Иноятов, Зокиржон Алматов ва Бўритош Мустафоевлар ҳақида ҳам худди бугунгидек очиқ -ойдин ёзишингизни истардик. Бу биз учун жуда муҳим. Мен ҳамма ёзганларингизни йиғиб боряпман. Умрингиз узоқ бўлсин, раҳмат сизга!
Жавоб: Мен ўз китобимда Ислом Каримовга ва унинг салтанатига яқин бўлган йилларимда ўзим учрашган, ҳамсуҳбат бўлган Президент командасининг деярли барча аъзолари ҳақида фикр билдирганман. Президент ёрдамчиси Георгий Крайновдан тортиб, Ишлар Бошқармаси Бошлиғи Зелемхон Ҳайдаровгача, Давлат маслаҳатчиларидан тортиб, матбуот котибларигача, ўша Сиз тилга олган хуфия идорасига алоқадор Элёр Ғаниев ва Юлбарс Шералиевдан тортиб Рустам Иноятовгача, мени вазифамдан олганларидан сўнг ҳукуматга зарда қилиб чет элга чиқиб кетишимга сабабчи бўлган Бош вазир ўринбосари Ҳамидулла Караматовдан тортиб Москвадан Канадага келишимни расмийлаштиришга кўмаклашган фуқаролик жамияти вакиллари Светлана Ганнушкина ва Елена Рябиналарга қадар – ҳамма- ҳамма ҳақида баҳоли қудрат ўз фикр ва мулоҳазаларимни изҳор этганман. Мен серғалва умримнинг паст-баланд йўлларида учратган, қисматимнинг у ёки бу даражада ўзгаришига сабабчи бўлган бу одамларга берилган баҳоларим субьектив бўлиб, зинҳор-базинҳор улар ҳақида мутлақ ҳукм чиқариш учун етарли асос бўла олмайди. Менинг улар ҳақидаги ўз ижобий ва ё салбий фикрларим ўзимники, шахсан меникидир. Сиз уни қабул қиласизми ё йўқ, бу ўзингизга, доно фикрингизга ҳавола.
Исмат ака, ёзаётганда ўта самимийсиз. Бу яхши. Лекин ўта холисликни ҳам қўлга киритсангиз, нур устига аъло нур бўлур эди. Мен Президент жанобларининг мўътабар номларини ёдга олган дамларингизни назарда тутяпман. Ҳалиям нимадир Сизни Президент ҳақидаги фикрларингизни очиқ-ойдин, рўй-рост айтишга қўймай тургандай гўё. Лекин барибир биз сиздан миннатдормиз. “Янги дунё” сизни бизга кашф этиб берди. Дилбар хотиралар учун ташаккур!
Жавоб: Лобар, агар сезган бўлсангиз, мен бугунги мулоқотимиз сарлавҳасини “Дилбар хотиралар учун ташаккур!” деб Сизнинг сўзларингиз билан атадим. Юракдан айтилган бу иқрор учун Сиздан миннатдорман. Инсон у ёки бу масалада холис бўлишга ҳаракат қилгани билан, ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқаолмайди. Мен китобни ёзиш ва эълон қилиш баробарида шунга амал қилишга ҳаракат қиляпман. Ислом Каримов масаласига келсак, эҳтимол Сиз ҳақдирсиз. Қишлоқлардан келган минглаб истеъдодли йигитлар орасидан бошқани эмас, айнан мени ўзига яқи...ЕщёLobar Says: May 24th, 2010 at 10:17 am
Исмат ака, ёзаётганда ўта самимийсиз. Бу яхши. Лекин ўта холисликни ҳам қўлга киритсангиз, нур устига аъло нур бўлур эди. Мен Президент жанобларининг мўътабар номларини ёдга олган дамларингизни назарда тутяпман. Ҳалиям нимадир Сизни Президент ҳақидаги фикрларингизни очиқ-ойдин, рўй-рост айтишга қўймай тургандай гўё. Лекин барибир биз сиздан миннатдормиз. “Янги дунё” сизни бизга кашф этиб берди. Дилбар хотиралар учун ташаккур!
Жавоб: Лобар, агар сезган бўлсангиз, мен бугунги мулоқотимиз сарлавҳасини “Дилбар хотиралар учун ташаккур!” деб Сизнинг сўзларингиз билан атадим. Юракдан айтилган бу иқрор учун Сиздан миннатдорман. Инсон у ёки бу масалада холис бўлишга ҳаракат қилгани билан, ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқаолмайди. Мен китобни ёзиш ва эълон қилиш баробарида шунга амал қилишга ҳаракат қиляпман. Ислом Каримов масаласига келсак, эҳтимол Сиз ҳақдирсиз. Қишлоқлардан келган минглаб истеъдодли йигитлар орасидан бошқани эмас, айнан мени ўзига яқин олиб, меҳр-муравват кўрсатгани учунми, шунча қилган худбинлик ва нокамтарликларимга қарамай ёнида олиб юргани учунми, билмадим, Ислом акага нисбатан ҳануз қалбимда нимадир ёмон гап айтишга мени қўймай туради. Қолаверса, ҳаётимда менга яхшилик қилган кишига (у хоҳ оддий одам, хоҳ подшоҳ бўлсин) ҳеч қачон тош отмасликка ўрганганман. Айнан шунинг учун ҳам мени мухолифат СНБнинг одами – сотқин дейди, ҳукумат эса яхшиликни билмай, юзимизни ерга қаратиб хорижга кетиб қолган қочқин дейди. Менинг бу ажабтовур қисматимга бевосита алоқадор – Ислом Каримовнинг фикри эса, минг афсуски, менга ҳануз номаълумлигича қолмоқда
Одатда сиёсий системанинг авторитарлигини унинг ташқи белгиларига қараб аниқланади. Исмат Хушев Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида шаклланган сиёсий тузумнинг авторитарлигини ички белгилари орқали ёритишга эришган ва шу нуқтаи-назардан унинг асари аҳамиятлидир. Одатда бирор халқ, мамлакат ёки ҳатто инсоният учун ўта қадрли асарлар қандайдир ўта шиддатли, шу халқ, шу мамлакат ёки инсоният тақдирини тубдан ўзгартирган зилзилали тарихий воқеа (лар)дан кейин пайдо бўлади. Ислом Каримов даври ўзбек халқи тарихида шундай шиддатли, мустабид, миллионлаб одамлар тақдирини оёқ-ости қилган, уларга яхши кунлар учун имкон қолдирмаган давр бўлди ва бу давр силсилаларини ҳали кўп тадқиқодчилар узоқ вақтлар ўрганадилар. Албатта, Исмат Хушев асарини мен буюк асарлар қаторига қўша олмайман – унинг Ислом Каримовга муносабати инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар билан йўғрилган учун, бу ҳолат асарнинг қийматини кескин пасайтиради. Биро...ЕщёТолиб Ёқубов Says: May 24th, 2010 at 1:23 pm
Толиб Ёқубов
Одатда сиёсий системанинг авторитарлигини унинг ташқи белгиларига қараб аниқланади. Исмат Хушев Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида шаклланган сиёсий тузумнинг авторитарлигини ички белгилари орқали ёритишга эришган ва шу нуқтаи-назардан унинг асари аҳамиятлидир. Одатда бирор халқ, мамлакат ёки ҳатто инсоният учун ўта қадрли асарлар қандайдир ўта шиддатли, шу халқ, шу мамлакат ёки инсоният тақдирини тубдан ўзгартирган зилзилали тарихий воқеа (лар)дан кейин пайдо бўлади. Ислом Каримов даври ўзбек халқи тарихида шундай шиддатли, мустабид, миллионлаб одамлар тақдирини оёқ-ости қилган, уларга яхши кунлар учун имкон қолдирмаган давр бўлди ва бу давр силсилаларини ҳали кўп тадқиқодчилар узоқ вақтлар ўрганадилар. Албатта, Исмат Хушев асарини мен буюк асарлар қаторига қўша олмайман – унинг Ислом Каримовга муносабати инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар билан йўғрилган учун, бу ҳолат асарнинг қийматини кескин пасайтиради. Бироқ бу асардаги фактик маълумотлар тадқиқодчилар учун ўта муҳимдир. Ислом Каримов режимини ичидан кўрган одамлар, улар орасида А.Орипов, Э.Воҳидов, О.Матчон, М.Муҳаммаддўст, Б.Назаров, Х.Дўстмуҳаммад (ва ҳ.) каби ижодкор ва олимлар кўп бўлган. Бироқ уларнинг бирортаси ҳали Исмат Хушев кабича бирор асар ёза олган эмас. Ёза олмаса керак.
Жавоб: Рости, мен Толиб Ёқубовдай истеъдодли ва донишманд одамнинг фикрини жуда қадрлайман. Президентга яқин бўлган йилларим бошқа мухолифат лидерлари билан бўлгани каби, у киши билан ҳам яқин алоқа ўрнатмаганим учун ҳануз афсус чекаман. У кишининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борган заҳматли ишлари, бу тизимни яратишдаги улкан хизматлари беқиёс ва ҳали вақти келиб улар тарихнинг муносиб баҳосига эга бўлади. Энди бевосита у кишининг фикрларига келсак. Толиб ака изоҳларида: “инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар” боис бу асар ўз тарихий қимматини йўқотади деб айтадилар. Бу сўзларда жон бордир балки. Лекин менинг Ислом Каримов билан яқин бўлган йилларимда шундай лаганбардорлик ҳоллари бўлган ва мен уларни очиқ-ойдин тан олганман, яширмаганман! Ким Президентга хушомад қилмайди, дейсиз! Ўзини ёзувчиман деб юрган баъзи сохта “мухолифатчи”лар каби “Йўқ, мен Ислом Каримовга хушомад қилмаганман, ҳатто бир марта мени сўкканида, агар яна бир марта сўксангиз,...ЕщёЖавоб: Рости, мен Толиб Ёқубовдай истеъдодли ва донишманд одамнинг фикрини жуда қадрлайман. Президентга яқин бўлган йилларим бошқа мухолифат лидерлари билан бўлгани каби, у киши билан ҳам яқин алоқа ўрнатмаганим учун ҳануз афсус чекаман. У кишининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борган заҳматли ишлари, бу тизимни яратишдаги улкан хизматлари беқиёс ва ҳали вақти келиб улар тарихнинг муносиб баҳосига эга бўлади. Энди бевосита у кишининг фикрларига келсак. Толиб ака изоҳларида: “инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар” боис бу асар ўз тарихий қимматини йўқотади деб айтадилар. Бу сўзларда жон бордир балки. Лекин менинг Ислом Каримов билан яқин бўлган йилларимда шундай лаганбардорлик ҳоллари бўлган ва мен уларни очиқ-ойдин тан олганман, яширмаганман! Ким Президентга хушомад қилмайди, дейсиз! Ўзини ёзувчиман деб юрган баъзи сохта “мухолифатчи”лар каби “Йўқ, мен Ислом Каримовга хушомад қилмаганман, ҳатто бир марта мени сўкканида, агар яна бир марта сўксангиз, мен ўзим раҳбар бўлган зангори экран орқали сизга ҳам худди шу оҳангда жавоб қайтариб сўкаман!” деб ёлғонни ҳам ёзишим мумкин эди. Лекин мен ундай қилолмадим. Ким билади дейсиз, Толиб ака, буюк асарлар сирасига кирмаса ҳам, эҳтимол, айнан шу эътирофим учун ҳам бу китоб ҳали узоқ йиллар ўз қадр-қимматини йўқотмай яшаб юрса, не ажаб! Яна ким билади дейсиз. Бу гаплардан қатьий назар, барибир мен Сизнинг фикрларингизни қадрлайман ва улар боис қалбимда ажиб бир фахр туяман. Биз бевафо укаларингиз ва дўсту-биродарларингиз бахтига доим омон бўлинг, Толиб ака. Қалбида Сизга нисбатан ҳамиша чексиз эҳтиром сақлаб келаётган укангиз Исматман!
Жавоб: Ҳурматли домла! Авваламбор, Сизнинг шу мўътабар ёшингизда биз ҳам ўзимиздан ёш укахонларимизга худди Сиздек “Ака” деб мурожаат қиладиган ҳолда камтарлигимизни сақлаб қололсак, нур устига аъло нур бўлур эди. Мен умрим давомида хоразмлик жуда кўп обрў-эътиборли ёшулли ва мулозимлар билан ҳамсуҳбат бўлганман. Лекин Сиздек истеъдодли ва камтар “ёшулли”ни учратиш шарафига ҳали мушарраф бўлмаган эдим. Ана шу шараф ва шу ифтихор мени ҳеч қачон тарк этмаслигини истардим.
Salom Ismat aka. Sizni asarlaringizn doimo zavq bilan uqib boryapman. Ayniqsa ota-onangizni vafoti haqidagilarni yiglab-yuglab uqidim,chunki men ham siz kabi yurtidan yzoqda yashayotganlardan biriman.Umuman olganda sizning hamyurtingizman.Kitoblikman. Ozod Fanmonovni, Temur Xidirobni ham yaxshi bilaman. Siz yozgan restoranida ham bulganman. Yozganlaringizni uqib uz qishlogim esimga tushib ketdi. Rahmat sizga maroqli asaringiz uchun.
Жавоб: Отабек! Мен Сизнинг камтарин ижодимга бўлган эътиборингизни анчадан бўён кузатиб келаман. Сиз ҳам Китобдан экансиз. Бугун Сиз қайси мамлакатда, бу нотинч ва бевафо дунёнинг қайси вафоли шаҳридасиз? Менга бир хат ёзинг, илтимос, танишайлик. Меҳрга зор бу юртларда дийдорлашайлик.
Комментарии 103
..
May 24th, 2010 at 10:13 am
Президентнинг давлат маслаҳатчилари бўлган Темир Алимов, Мавлон Умрзоқов, Бахтиёр Ғуломов, СНБчи генерал Элёр Ғаниевларнинг сиёсий портретларига ҳам сиёсий шарҳ беришингизни кутиб қоламиз. Рустам Иноятов, Зокиржон Алматов ва Бўритош Мустафоевлар ҳақида ҳам худди бугунгидек очиқ -ойдин ёзишингизни истардик. Бу биз учун жуда муҳим. Мен ҳамма ёзганларингизни йиғиб боряпман. Умрингиз узоқ бўлсин, раҳмат сизга!
Жавоб: Мен ўз китобимда Ислом Каримовга ва унинг салтанатига яқин бўлган йилларимда ўзим учрашган, ҳамсуҳбат бўлган Президент командасининг деярли барча аъзолари ҳақида фикр билдирганман. Президент ёрдамчиси Георгий Крайновдан тортиб, Ишлар Бошқармаси Бошлиғи Зелемхон Ҳайдаровгача, Давлат маслаҳатчиларидан тортиб, матбуот котибларигача, ўша Сиз тилга олган хуфия идорасига алоқадор Элёр Ғаниев ва Юлбарс Шералиевдан тортиб Рустам Иноятовгача, мени вазифамдан олганларидан сўнг ҳукуматга зарда қилиб чет элга чиқиб кетиш...ЕщёКамолбек (Америка Қўшма Штатлари) Says:
May 24th, 2010 at 10:13 am
Президентнинг давлат маслаҳатчилари бўлган Темир Алимов, Мавлон Умрзоқов, Бахтиёр Ғуломов, СНБчи генерал Элёр Ғаниевларнинг сиёсий портретларига ҳам сиёсий шарҳ беришингизни кутиб қоламиз. Рустам Иноятов, Зокиржон Алматов ва Бўритош Мустафоевлар ҳақида ҳам худди бугунгидек очиқ -ойдин ёзишингизни истардик. Бу биз учун жуда муҳим. Мен ҳамма ёзганларингизни йиғиб боряпман. Умрингиз узоқ бўлсин, раҳмат сизга!
Жавоб: Мен ўз китобимда Ислом Каримовга ва унинг салтанатига яқин бўлган йилларимда ўзим учрашган, ҳамсуҳбат бўлган Президент командасининг деярли барча аъзолари ҳақида фикр билдирганман. Президент ёрдамчиси Георгий Крайновдан тортиб, Ишлар Бошқармаси Бошлиғи Зелемхон Ҳайдаровгача, Давлат маслаҳатчиларидан тортиб, матбуот котибларигача, ўша Сиз тилга олган хуфия идорасига алоқадор Элёр Ғаниев ва Юлбарс Шералиевдан тортиб Рустам Иноятовгача, мени вазифамдан олганларидан сўнг ҳукуматга зарда қилиб чет элга чиқиб кетишимга сабабчи бўлган Бош вазир ўринбосари Ҳамидулла Караматовдан тортиб Москвадан Канадага келишимни расмийлаштиришга кўмаклашган фуқаролик жамияти вакиллари Светлана Ганнушкина ва Елена Рябиналарга қадар – ҳамма- ҳамма ҳақида баҳоли қудрат ўз фикр ва мулоҳазаларимни изҳор этганман. Мен серғалва умримнинг паст-баланд йўлларида учратган, қисматимнинг у ёки бу даражада ўзгаришига сабабчи бўлган бу одамларга берилган баҳоларим субьектив бўлиб, зинҳор-базинҳор улар ҳақида мутлақ ҳукм чиқариш учун етарли асос бўла олмайди. Менинг улар ҳақидаги ўз ижобий ва ё салбий фикрларим ўзимники, шахсан меникидир. Сиз уни қабул қиласизми ё йўқ, бу ўзингизга, доно фикрингизга ҳавола.
May 24th, 2010 at 10:17 am
Исмат ака, ёзаётганда ўта самимийсиз. Бу яхши. Лекин ўта холисликни ҳам қўлга киритсангиз, нур устига аъло нур бўлур эди. Мен Президент жанобларининг мўътабар номларини ёдга олган дамларингизни назарда тутяпман. Ҳалиям нимадир Сизни Президент ҳақидаги фикрларингизни очиқ-ойдин, рўй-рост айтишга қўймай тургандай гўё. Лекин барибир биз сиздан миннатдормиз. “Янги дунё” сизни бизга кашф этиб берди. Дилбар хотиралар учун ташаккур!
Жавоб: Лобар, агар сезган бўлсангиз, мен бугунги мулоқотимиз сарлавҳасини “Дилбар хотиралар учун ташаккур!” деб Сизнинг сўзларингиз билан атадим. Юракдан айтилган бу иқрор учун Сиздан миннатдорман. Инсон у ёки бу масалада холис бўлишга ҳаракат қилгани билан, ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқаолмайди. Мен китобни ёзиш ва эълон қилиш баробарида шунга амал қилишга ҳаракат қиляпман. Ислом Каримов масаласига келсак, эҳтимол Сиз ҳақдирсиз. Қишлоқлардан келган минглаб истеъдодли йигитлар орасидан бошқани эмас, айнан мени ўзига яқи...ЕщёLobar Says:
May 24th, 2010 at 10:17 am
Исмат ака, ёзаётганда ўта самимийсиз. Бу яхши. Лекин ўта холисликни ҳам қўлга киритсангиз, нур устига аъло нур бўлур эди. Мен Президент жанобларининг мўътабар номларини ёдга олган дамларингизни назарда тутяпман. Ҳалиям нимадир Сизни Президент ҳақидаги фикрларингизни очиқ-ойдин, рўй-рост айтишга қўймай тургандай гўё. Лекин барибир биз сиздан миннатдормиз. “Янги дунё” сизни бизга кашф этиб берди. Дилбар хотиралар учун ташаккур!
Жавоб: Лобар, агар сезган бўлсангиз, мен бугунги мулоқотимиз сарлавҳасини “Дилбар хотиралар учун ташаккур!” деб Сизнинг сўзларингиз билан атадим. Юракдан айтилган бу иқрор учун Сиздан миннатдорман. Инсон у ёки бу масалада холис бўлишга ҳаракат қилгани билан, ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқаолмайди. Мен китобни ёзиш ва эълон қилиш баробарида шунга амал қилишга ҳаракат қиляпман. Ислом Каримов масаласига келсак, эҳтимол Сиз ҳақдирсиз. Қишлоқлардан келган минглаб истеъдодли йигитлар орасидан бошқани эмас, айнан мени ўзига яқин олиб, меҳр-муравват кўрсатгани учунми, шунча қилган худбинлик ва нокамтарликларимга қарамай ёнида олиб юргани учунми, билмадим, Ислом акага нисбатан ҳануз қалбимда нимадир ёмон гап айтишга мени қўймай туради. Қолаверса, ҳаётимда менга яхшилик қилган кишига (у хоҳ оддий одам, хоҳ подшоҳ бўлсин) ҳеч қачон тош отмасликка ўрганганман. Айнан шунинг учун ҳам мени мухолифат СНБнинг одами – сотқин дейди, ҳукумат эса яхшиликни билмай, юзимизни ерга қаратиб хорижга кетиб қолган қочқин дейди. Менинг бу ажабтовур қисматимга бевосита алоқадор – Ислом Каримовнинг фикри эса, минг афсуски, менга ҳануз номаълумлигича қолмоқда
May 24th, 2010 at 1:23 pm
Толиб Ёқубов
Одатда сиёсий системанинг авторитарлигини унинг ташқи белгиларига қараб аниқланади. Исмат Хушев Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида шаклланган сиёсий тузумнинг авторитарлигини ички белгилари орқали ёритишга эришган ва шу нуқтаи-назардан унинг асари аҳамиятлидир.
Одатда бирор халқ, мамлакат ёки ҳатто инсоният учун ўта қадрли асарлар қандайдир ўта шиддатли, шу халқ, шу мамлакат ёки инсоният тақдирини тубдан ўзгартирган зилзилали тарихий воқеа (лар)дан кейин пайдо бўлади.
Ислом Каримов даври ўзбек халқи тарихида шундай шиддатли, мустабид, миллионлаб одамлар тақдирини оёқ-ости қилган, уларга яхши кунлар учун имкон қолдирмаган давр бўлди ва бу давр силсилаларини ҳали кўп тадқиқодчилар узоқ вақтлар ўрганадилар.
Албатта, Исмат Хушев асарини мен буюк асарлар қаторига қўша олмайман – унинг Ислом Каримовга муносабати инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар билан йўғрилган учун, бу ҳолат асарнинг қийматини кескин пасайтиради. Биро...ЕщёТолиб Ёқубов Says:
May 24th, 2010 at 1:23 pm
Толиб Ёқубов
Одатда сиёсий системанинг авторитарлигини унинг ташқи белгиларига қараб аниқланади. Исмат Хушев Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида шаклланган сиёсий тузумнинг авторитарлигини ички белгилари орқали ёритишга эришган ва шу нуқтаи-назардан унинг асари аҳамиятлидир.
Одатда бирор халқ, мамлакат ёки ҳатто инсоният учун ўта қадрли асарлар қандайдир ўта шиддатли, шу халқ, шу мамлакат ёки инсоният тақдирини тубдан ўзгартирган зилзилали тарихий воқеа (лар)дан кейин пайдо бўлади.
Ислом Каримов даври ўзбек халқи тарихида шундай шиддатли, мустабид, миллионлаб одамлар тақдирини оёқ-ости қилган, уларга яхши кунлар учун имкон қолдирмаган давр бўлди ва бу давр силсилаларини ҳали кўп тадқиқодчилар узоқ вақтлар ўрганадилар.
Албатта, Исмат Хушев асарини мен буюк асарлар қаторига қўша олмайман – унинг Ислом Каримовга муносабати инсон таъбини тирриқ қиладиган хушомадгўйликлар билан йўғрилган учун, бу ҳолат асарнинг қийматини кескин пасайтиради. Бироқ бу асардаги фактик маълумотлар тадқиқодчилар учун ўта муҳимдир.
Ислом Каримов режимини ичидан кўрган одамлар, улар орасида А.Орипов, Э.Воҳидов, О.Матчон, М.Муҳаммаддўст, Б.Назаров, Х.Дўстмуҳаммад (ва ҳ.) каби ижодкор ва олимлар кўп бўлган. Бироқ уларнинг бирортаси ҳали Исмат Хушев кабича бирор асар ёза олган эмас. Ёза олмаса керак.
May 24th, 2010 at 8:08 pm
Исматжон аканинг ушбу киссаси, Мухаммад Солихнинг “Йулнома”си, Жахонгир Мухаммаднинг хотиралари келажакда илмий изланишларга, катор китобларнинг ёзилишига асос ва манба булиб хизмат килажак иншаАллох.
Ижодларингизга Аллохнинг баракотларини тилаймиз.
May 24th, 2010 at 8:41 pm