Бу ҳақда хабар берган вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Шуҳрат Алиев вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Ш. Ўриновнинг ўрнига тайинланди.
Шуҳрат Алиев бунга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.
Сессия ишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Азизов сўнгги йилларда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошаётгани қайд этилганини, энг ачинарлиси, ҳудудда қотиллик, зўравонлик, талончилик жиноятларининг содир этилаётганлигини, 2016 йилда ана шундай турдаги 11 та жиноят очилмай қолганини, ўғрилик жиноятларининг эса 10 фоизи фош этилмаганини қад этган.
Бир неча кун олдин – 15 мартда Бухоро вилояти прокуратурасига ҳам янги раҳбар тайинланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 15 мартдаги буйруғига мувофиқ 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Бухоро вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинлангани тўғрисида хабар қилинган эди. http://www.ozodlik.org/a/28379972.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14