Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Зариф Юсуфжонов маълум қилди.
Расмийнинг айтишича, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 1968 йилги Вена Конвенцияси талабларига тўла жавоб беради. Шунинг учун гувоҳнома ушбу Конвенцияга қўшилган давлатларнинг барчасида амал қилади.
Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини жорий этиш тўғрисидаги қарори 2 март куни қабул қилинган эди.
Қарорга биноан янги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йиллик муддатга берилади. Уларни эски гувоҳномага алмаштириш жараёни 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабригача ихтиёрий асосда олиб борилади.
2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мажбурий бўлади.
Эски намунгадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб яроқсиз ҳисобланади http://www.ozodlik.org/a/28361166.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 89