Ҳужжатда мамлакатда "диний асосларда 12 800 қамалган маҳбус борлиги ва улар кўпчилигининг қийноқлар хавфи остида" экани қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, 84 та диний маҳбус изоляторда сақланмоқда. Муаллифлар¸ Россия, Туркия, Европа ва АҚШдан қайтиб келган меҳнат муҳожирларининг 2015 йилда "Исломий давлат" гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб оммавий ҳибсга олинган¸ улардан камида 200 нафари тақдири номаълум қолмоқда.
"Ҳукумат маҳбусларнинг аксарияти «ваҳобий" ёки "жиҳодчи" экстремистик гуруҳлар билан боғлиқ, деб қайд этмоқда, лекин, кўпинча ҳеч қандай далилларни келтирмайди", дейилади ҳисоботда. "Ўзбекистон ҳукумати иддаоларига қарамай, қамоқхоналарда қийноқлар ҳали давом этмоқда, улар тергов ҳибсхоналарида ва милиция участкаларида ишлатилмоқда ва хабарларга кўра, улар тахдид ёки зўрлаш, шу жумладан, номусга тегиш ва противогазлардан фойдаланишларни ўз ичига олади», - дейилади ҳужжатда.
Муаллифлар Ўзбекистон ҳукуматини диний эркинлик бўйича БМТнинг махсус маърузачи ташрифларига розилик бериш, шунингдек, бундай ташрифлар учун зарур шарт-шароитни таъминлашга чақирмоқда. http://www.ozodlik.mobi/a/28309106.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 68