Унга кўра, тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинган жамиятда тараққиёт ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, тадбиркорлик Ўзбекистон тараққиётининг асосий омилидир.
-У шу йўл билан нафақат ўзини, оиласини, балки эл-юртни ҳам боқади. Шу маънаода тадбиркор ҳақиқий фидоий инсон. Шахсан мен бундай одамларни ёки иккитагина иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман, -деган президент, давлат назорат органларининг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашгани оқибатида кўпгина кичик корхоналар ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганларини айтди.
-Таҳлилларга кўра, мамлакатимиз бўйича кичик бизнес субъектларининг 16 мингтаси ёки қарийиб 7 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган.
Президент иқтисодиётини ривожлантириш, фаровон турмушини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири эканини яна бир бор эсга олди.
Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларидан прокурорлардан тадбиркорлар фаолиятига коррупцион тўсиқларни қўяётган амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни илтимос қилди.
-Тадбиркор йўлига қарши чиқиш давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқишдир. Афсуски, бу борада айтилаётган гаплар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларга нисбатан таъмагирлик ҳолатлари ҳали-бери учраб турибди. Бу эса тадбиркорларда ҳақли норозилик уйғотмоқда. Бундай ҳолатларнинг ҳар бири бўйича айбдор шахсларни аниқлаб,сўзсиз жиноий жавобгарликка тортиш шарт, -деди Мирзиёев.
Президент бундан буён прокурорлар ишига муайян ҳудудда қанча тадбиркорлик субъектлар фаолият юритаётгани нуқтаи назаридан баҳо берилишини таъкидлади:
-Биз бундан буён ҳар қайси туман ва вилоят прокурорлари фаолиятига, у ишлаётган ҳудудда қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилганига, қанча тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилганига қараб баҳо бериладиган янги тизим жорий қиламиз.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятига тўсқинликлар қўйилиши ишсизликнинг кўпайишига, бунинг ортидан эса жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлишини прокурорларга эслатиб ўтди.
-Маълумки, ишсизлик биринчи навбатда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлади. Андижон ва Наманган вилоятларида жиноят содир этганларнинг ярми, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида эса ҳар учтадан битта ишсиз одамлар... Ким жиноят қилади? Ишсиз одам жиноят қилади. Коллежга бормаган ёшлар жиноят қилади. Бир ўйлаб кўрайлик, жиноят қачон камаяди? Қачонки одамлар ишли бўлса, даромад манбаига эга бўлса. Шундагина одамлар ҳаётидан, давлат ва жамиятдан рози бўлади. Халқ рози бўлиши учун прокурор табдиркор билан дўст бўлиши керак. Прокурорнинг кабинети тадбиркор учун доимо очиқ бўлиши керак, -деди Шавкат Мирзиёев.
Прокурорлар билан учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилангани муносабати билан байрам арафасида ўтказилди. http://www.ozodlik.org/a/28220912.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 49
Билдирмай уф тортган прокурор иккинчисига караб куйди. Президент "иш яратган тадбиркорларни бошим узра кутараман" деган гапидан сунг иккинчи проккрор уф тортганга караб , - узи охирги йилларга бориб бизни касбимизда маьза мпдрасаси колмайдиганга ухшаяпди. Уф тортгани; - Энди тадбиркорларга куллук этишимиз кловди, додо яхши эдила, гапириб гапириб колурардула биза ишши этурарди. Иккинчи прок. - Энди кабинетда утириб бир бир чакиртириб конини ичишлар йук энди. Биринсичи: - Энди ичиб хам курси дарров анавуни парталига ёзиб кустиради. Иккинчиси : - Бу етиш булса яна бир йилдан сунг аввалги ишларимиз очилиб узимиз камалиб кетмасак гургайди . Биринчиси : - Нафсингни сал иссикро кигин огайни, хали киладиган ишларим бошшимдан ошиётибди . Биринчиси: -Буни узини хам
оркаси жаа тозамасде. Иккинчиси : - Кимга айтасан оркез тозамас деб Озодликками вишак бераорадику сукала. Залдаги ...Ещё7 - январ куни прокурорлар егилишида ортда утирган икки прокурорри уз аро сухбатидан лавха.
Билдирмай уф тортган прокурор иккинчисига караб куйди. Президент "иш яратган тадбиркорларни бошим узра кутараман" деган гапидан сунг иккинчи проккрор уф тортганга караб , - узи охирги йилларга бориб бизни касбимизда маьза мпдрасаси колмайдиганга ухшаяпди. Уф тортгани; - Энди тадбиркорларга куллук этишимиз кловди, додо яхши эдила, гапириб гапириб колурардула биза ишши этурарди. Иккинчи прок. - Энди кабинетда утириб бир бир чакиртириб конини ичишлар йук энди. Биринсичи: - Энди ичиб хам курси дарров анавуни парталига ёзиб кустиради. Иккинчиси : - Бу етиш булса яна бир йилдан сунг аввалги ишларимиз очилиб узимиз камалиб кетмасак гургайди . Биринчиси : - Нафсингни сал иссикро кигин огайни, хали киладиган ишларим бошшимдан ошиётибди . Биринчиси: -Буни узини хам
оркаси жаа тозамасде. Иккинчиси : - Кимга айтасан оркез тозамас деб Озодликками вишак бераорадику сукала. Залдаги хохлаб хохламаган карсак садоси икки прокурорни сухбатига якун ясади.