Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исақов маълум қилди.
Президент Алмазбек Атамбаев 24 январь куни иш сафари билан Самарқандга борган ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди.
Сафар олдидан Атамбаев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон темир йўли қурилиши Самарқандда ўтадиган музокараларнинг бош мавзуси бўлишини билдирган.
Узоқ йиллардан бери режалаштирилиб келинаётган мазкур лойиҳа амалга оширилса, Марказий Осиё давлатлари темир йўл орқали денгизга чиқиш имкониятига эга бўлади. Қирғиз томони тарқатган маълумотга қараганда, темир йўлнинг юк ташиш имконияти йилига 15-20 миллион тоннани ташкил қилади.
Аввалги йилларда темир йўлни лойиҳалаш ишлари расмий Тошкент ва Бишкек ўзаро келиша олмаётгани сабабли ортга сурилиб келингани айтилган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/28196958.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 37
узичи одам 70дан утгандан кейн анча инжик булиб колиши бор габ