“2 кунда 4 та вилоят ҳокими ишдан олинди ва Виртуал қабулхонадан келаётган шикоятлар билан ишлаш ҳолати уларнинг энг асосий камчиликларидан бири сифатида таъкидланди”, деб ёзилади Ш.Мирзиёевнинг Facebook тармоғидаги саҳифасида.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти фармони билан Тошкент вилоят ҳокими Исломжон Эргашхўжаев, Сирдарё вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов, Сурхондарё вилоят ҳокими Тожимурод Мамараимов ва Бухоро вилоят ҳокими Муҳиддин Эсоновлар ишдан бўшатилганди.
Келаётган йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилган Шавкат Мирзиёев аввалроқ ўз виртуал қабулхонасига келган мурожаатлар сони 270 мингдан ошиб кетгани ҳақида билдирганди. http://www.ozodlik.org/a/28184055.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 179