19 октябрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар -Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қурултойида нутқ эърод қилган Мирзиёев "халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қиладиган вақт келгани"ни айтди.У келажакда раҳбарлар фаолиятига уларнинг халқ ичида юриши ва муаммоларни ҳал қилишига қараб баҳо берилишини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ўзи очган виртуал қабулхонага уч ҳафта ичида фуқаролардан 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушганини маълум қилди.Мирзиёевнинг айтишича, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга доир рақамлар одамлар турмушида акс этмаяпти."Ўсиш суръатлари - бу шунчаки бир мақсад эмас.
Бундай ўсиш аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун муҳим масаладир", - деди Шавкат Мирзиёев.У ҳукумат ўнгида 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан кўпроққа кўпайтириш вазифаси турганини айтди.
Мирзиёев давлатнинг статистика идоралари фақат рақамларни қайд этиш билан овора эканини танқид қилди.Мирзиёевга кўра, асосий эътибор экспортга йўналтирилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга қаратилади.
У аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, жумладан, уй-жой билан таъминлаш, дори-дармон ва кўмир нархини тушириш юзасидан қатъий чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ўз нутқида аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан бўлган эътирозларига ҳам диққат қаратди.У суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, адвокатуранинг роли ва ўрнини кучайтириш, шунингдек, жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётидан воз кечишни таклиф қилди. http://www.ozodlik.mobi/a/28067673.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 227
Яна августгача кутайликчи-(
И.К даври тугади деган хулосами бу?
Шикиспир.