Қонунга кўра, шахсий дахлсизликни бузганлар энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилишдан бошлаб 3 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг нашри бўлган "Халқ сўзи" газетаси 24 сентябрда чиқарган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ватандошининг "шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 баравардан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади".
"Жиноят Кодексининг 141-моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади," дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, "оғир оқибатларга олиб келган, ғаразли мақсадда ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган шундай ҳаракатлар" 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.
Шу билан бирга ўз айбига иқрор бўлган шахс "жабрдийда билан ярашган ва етказилган зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўзда тутилган". http://www.ozodlik.org/a/28011756.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 148
Жамиятга камлиб , касаллагиб, яроксиз катламни барпо этавермасдан, Бунга узига тук Оарупа ва АКШ мисол булиши мумкин.
Бу ортидан жонига қасд қилятганлархам кам емас
Қизлаям боларам саал тийилиб юрсин енди шов шув бўлишдан ехтиёт бўлиб
Дангал жарима таёрлансин хаммани қамаверса яримта жон бўлиб баттар бўлади
Ундан кура зинокор фохишаларди олдини олиб шу қарор қилинса яхши еди