Сиз пенсия ёшигача етиб бормасангиз, сизга пенсиянинг нима кераги бор?
Россия ҳукумати эркаклар учун нафақага чиқиш ёшини мамлакатдаги ўртача умр ёшидан икки йил зиёдига оширганидан кейин россияликлар шу саволни бермоқдалар.
Ушбу таклиф ҳамда мамлакатда қўшимча қиймат солиғини 20 фоиз этиб белгилаш таклифи бутун Россия футбол бўйича Жаҳон Чемпионати мусобақаларининг тантанали очилиш маросими ва унинг ортидан Россия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан 5 : 0 ҳисоби билан ғалаба қозонган вақтда эълон қилинди, шу сабабдан ҳам социал медиа фойдаланувчилари ҳукуматнинг таклифларини эълон қилиш вақтини танқидга тутмоқдалар.
Бош вазир Дмитрий Медведев пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини 55 дан 63 гача кўтаришни таклиф қилди.
Ушбу қонун лойиҳаси Россия ҳукуматининг 14 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида муҳокама этилди.
Бунга жавобан эса социал медиа пенсия ёши Россияда кутиладиган умр узунлигидан катта эканига эътибор қаратди.
Жаҳон Банки маълумотларига кўра, Россияда эркакларнинг 57 фоизи 65 ёшдан ортиқ умр кўрадилар.
Бу кўрсаткич сўнгги 50 йилда ўзгаргани йўқ. Бунга муқояса, аёллар Россияда ўртача 75 йил умр кўрадилар.
"Жаҳон Чемпионати сизнинг пенсиянгиз"
Пенсия ёшини ошириш таклифи эълон қилинган вақт Россиядаги Твиттер фойдаланувчилари томонидан ғазабнок кутиб олинди.
Твиттерчилар Россия ҳукуматини футбол мусобақасидан чалғитиш мақсадида фойдаланганликда айбладилар.
"Футбол нақадар зўр чалғитувчи манёвр. Биз хурсанд бўлиб ўтирганимизда, пенсия ва ҚҚСни 20 фоизга кўтариб қўйишди-ку. Оле, оле, ёпт", деб ёзди Твиттер фойдаланувчиларидан бири.
Яна биров Саудия Арабистони терма жамоаси устидан ғалабани байрам сифатида нишонлаётганларни танқид қилган бўлса, бошқа биров эса, пенсияни оширишдан тежаб қолинган пул аллақачон сарфлаб бўлинган, деб ёзди.
"Олимпиада бўлдими? Бўлди. (Қрим) кўпригини қуришдими? Қуришди. Футбол бўйича чемпионат кетаяптими? Кетаяпти. Унда нега пенсия борасида норози бўлаяпсиз? Ана ўшалар ҳаммаси сизнинг пенсиянгиз эди", деб твит қилди VID.
Бошқа бир Твиттер фойдаланувчиси, футбол мусобақасининг ўрнига пенсияни танлашини ёзади. Мухолиф сиёсатчи Илья Яшин Россия ҳукуматининг таклифларини "ақлдан озиш" деб таърифлайди.
Кузатувчилари кўп @DurdomOnline савол қўяди: "Пенсиягача яшамасангиз, сизга пенсия нимага керак?" BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek https://www.bbc.com/uzbek/world-44505237 #rossiya #россия #ЧемпионатМира #пенсия #ўзбекистон #футбол #futbol
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
хукуматга Бир умр ишлаш керак
Бир оёги Гурда булса хам.
Нафака деганини Маноси менимча Ота-онани Бокиш корига Яраш дам олиб Фарзандларини хизматидан фойдаланиш дегани
Айикбеков жаноблари
эса Мансаб амалда колиш учун Ота онасига дам олиш бермокчи эмас
Мен россияни хамма Нафакага ёшига етган Эркак аёлларини Айикбеков ва Подишоликга давогар Бутун россия Якка хокими Путинни ОТА ОНАЛАРИ ДЕБ демокчи Деган уйда айтдим
уят> Одамий