’
Шаҳарда бўлган фаол суҳбатдошимизнинг айтишича, ўндан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган душанба кунги портлаш ортидан, Санкт-Петербургдаги аксарият марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари қўрққанларидан, ҳатто, кўчага чиқолмай ўтиришибди."Улар шунчалик ёмон қўрқувдаки, бемалол кўчага чиқиб, ишини қилиш, дўконга бориб, зарур нарсасини олишдан ҳам қўрқиб ўтиришибди. Ҳозир кўчада полиция шунчалик кўпайганки...", - дейди фаол Севара Маннонова."Портлашни ким қилганини ҳали билишмаган бўлса-да, улар ўзларидан хавфсирашади. Эй, Худо, шуни қилганлар бизнинг мусулмонлар эмасмикан, деб, ўзларидан хавотирда кўчага ҳам чиқишолмайди, ишга ҳам боришолмайди. Фақат қонунан ишлайдиганларигина мажбурнинг кунидан боришаяпти".Россиядаги марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг сони жорий пайтда 4.5 дан 6 миллионтагача экани тахмин этилади.Агар, маҳаллий фаолларнинг ҳисоб-китобларига таянилса, ҳам ўзбекистонлик ва ҳам жаъми марказий осиёлик мигрантларнинг сони бўйича Санкт-Петербург пойтахт Москвадан кейин иккинчи ўринда туради.Худди шу рақамлар манзарасида шаҳарда ярим миллионга яқин ўзбекистонликнинг меҳнат қилиши айтилади.Маълум бўлишича, аксарияти ноқонуний мавқеъда бўлган бу меҳнат муҳожирлари асосан қурилиш, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида банд ва яна фаррошлик қилишади.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17