'
Агар, қўшни Афғонистонда эълон қилинган янги рақамларга таянилса, жорий ҳижрий йилда афғон хотин-қизларига қарши зўравонлик ҳоллари 9 фоизга ортган. Бир йилнинг ўзида 234 нафар хотин-қиз ўлдирилган. Шунда ҳам, бу - расман қайд этилган ҳоллар бўлган. Фаолларга кўра, Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ мавжуд вазият назарда тутилганда, ҳақиқий рақамлар бундан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин. Бу каби хавотирли рақамлар эса, Афғонистон Мустақил Инсон ҳақларини сақлаш ҳайъатининг янги ҳисоботида ўз ифодасини топган. Сўнгги ойларда шундоқ ҳам бутун Афғонистон бўйлаб хотин-қизларни бурун, лаб, қулоқларини кесиб ташлаш, тирбўрон ва тошбўрон қилиш ҳоллари ҳам кескин ортган. Бошқа томондан, бу каби воқеълик президент Муҳаммад Ашраф Ғаний бошчилигидаги миллий бирдамлик ҳукуматининг баландпарвоз такрорий ваъдалари, халқаро ҳамжамиятнинг шунча йиллик босими ва Афғонистонга бераётган миллиардлаб долларлик молиявий кўмаклари манзарасида кузатилган. Шундай экан, бу – нима дегани? Бу ҳафталик “Сўз Сизга” дастуримизнинг махсус сони худди ана шу мавзуга бағишланган. Назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 19