Бу ҳақда комиссия ўзининг йиллик ҳисоботида маълум қилган.Дунёда диний эркинликларнинг аҳволини кузатувчи АҚШ комиссияси (USCIRF) 2016 йилда ҳам Ўзбекистонни бу соҳада "алоҳида ташвиш уйғотувчи давлатлар" рўйхатида қолдирган.Аммо комиссиянинг таъкидлашича, Ўзбекистонни 2006 йилдан буён худди шу тоифага киритган АҚШ давлат департаменти расмий Тошкентга нисбатан жазо чораси қўллашдан бош тортиб келади.Ўзбекистон расмийлари диний айблар билан қамалган маҳбуслар сонига доир маълумотларни ошкор этишмайди.Мамлакат расмийларига кўра, махсус диний-сиёсий айблар билан қамалган маҳбуслар тоифаси йўқ, уларнинг ҳаммаси аниқ жиноий қилмиши учун жазо муддатини ўтаётган маҳбуслардир.Бирма билан бир қаторда2015-2016 йилларни ўз ичига олган ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати диний эркинликларни "мунтазам, доимий ва қўпол равишда" поймол этиб келиши айтилган."Ўзбекистон ҳукумати тақрибан 12800 нафар мусулмонлар дохил расмий диний амалиётга бўйсунмайдиган ёки ҳукумат ўзи экстремистлар деб атайдиган шахсларни қамоққа ташлаган ва кўпинча шафқатсиз муомалага тутиб келади", - дейилади ҳисботда.Унда шунингдек, 1998 йилда қабул қилинган виждон эркинликлари ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун фуқаролар, айниқса, мамлакатнинг аксар аҳолисини (93 фоиз) ташкил этувчи мусулмонлар ҳуқуқларини жиддий чеклаши таъкидланади.АҚШ ҳукуматининг мустақил маслаҳат органи бўлган комиссия Ўзбекистон учун дин номидан зўравонликка қўл урган гуруҳлар томонидан таҳдиднинг мавжудлигини эътироф этгани ҳолда, ҳукумат экстремизмга қарши қонучиликдан кўпинча тинч диндорларга қарши фойдаланишини айтган.Комиссия АҚШ ҳукуматини Ўзбекистонга БМТ Диний эркинликлар бўйича махсус маърузачисининг мамлакатга сафар қилишига рухсат бериш йўлида босим ўтказишга чақирган.Ҳисобот шунингдек, ўзбек расмийларини 1998 йилда қабул қилинган диний эркинликлар қонунини ислоҳ қилиш, 2005 йил майидаги Андижон воқеалари ва "акромийлар раҳбари" деб аталган Акром Йўлдошевнинг 2010 йилда қамоқда вафот этгани ҳақидаги хабарлар юзасидан текширувлар олиб боришга чақирган.Ўзбекистон ҳукумати ҳозирга қадар Йўлдошевнинг вафотини расман тасдиқламаган.АҚШ комиссияси диний эркинликлар борасида Ўзбекистонни Роҳинжа мусулмонлари қатл этилаётган Бирма ҳамда мусулмон уйғурларга босим ўтказаётган Хитой каби номусулмон давлатлар билан бир қаторга қўйган.Диний меросМарҳум президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистон диний эркинликлар энг кўп чекланган ва энг кўп мусулмонлар қамоққа ташланган давлатлар сафидан ўрин олган.1998 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШнинг собиқ Давлат котибаси Мадлен Олбрайт Ўзбекистонда насроний ва яҳудийларнинг диний ибодат қилишлари учун яхши шароитлар яратилганини айтиб, ўзбек ҳукуматини ўзининг аксар аҳолисини ташкил этувчи мусулмонларга ҳам "яхши муомала қилиш"га чақирганди.Ҳисобот Ўзбекистонда ўтган йил сентябрида юз берган ҳокимият ўзгаришидан кейинги вазиятни алоҳида таҳлил қилмаган.Каримовнинг чорак асрлик бошқаруви ниҳоясида ҳокимиятга келган Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирга қадар диний эркинликлар борасидаги сиёсатини очиқламаган.Аммо у ҳокимиятга келганидан буён ўтган қисқа вақт ичида иккита масжиднинг тамали қўйилгани ва ҳаж квотасининг оширилгани мамлакат мусулмонларида бу борадаги репрессив сиёсатнинг юмшаши ва қамоқдаги диний эътиқод тутқунларининг озод этилишига умидларни уйғотган.Ҳуқуқ фаоллари ва таҳлилчиларнинг айтишларича, бу соҳадаги ўзгаришлар кўп жиҳатдан қамоқдаги минглаб мусулмонларнинг озод қилиниб-қилинмаслигига боғлиқ бўлади.Ҳозирга қадар диний айблар билан қамалганларнинг оммавий равишда озодликка чиқарилиши кузатилгани йўқ.Ўтган йил октябрида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур Би-би-си билан суҳбатда ҳукуматга мусулмонларга кўпроқ диний эркинликлар бериш ҳақидаги таклифлар билан мурожаат қилганликларини айтган.Улар орасида 1998 йилдаги қонуннинг айрим бандларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги таклиф ҳам бор.Аммо ҳукуматнинг бу таклифларга муносабати ҳозиргача маълум эмас.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek• Instagram - BBC UZBEK• Twitter - BBC UZBEK• Odnoklassniki - BBC UZBEK• Facebook - BBC UZBEK• Google+BBC UZBEK• YouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek )• Skype - uzbekbbclondon• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68846937 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68846937 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68845205 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68845205 Нима гап?
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 90