Бу савол президент ёрдамчисининг ўринбосари Себастиан Горкадан ўтган ҳафта радиода тўғридан-тўғри сўралди. Бироқ унинг жавоби мавҳум бўлди."Ислом дин ёки дин эмаслиги муҳокама қилинадиган мавзу эмас. Мавзу радикал Исломий терроризм ҳақида. Биз таҳдидларга нисбатан ростгўй бўлишга ўрганганмиз. Бу нарсага Обама маъмурияти қилганидек кўз юммоқчи эмасмиз", - деган у.Горканинг қўшимча қилишича, Ислом динми ё дин эмасми деган саволни Трампнинг ўзидан сўраш керак."Лекин шуни таъкидламоқчиманки, сўнгги 18 ой давомида Трамп томонидан айтилган ҳар бир гапни нотўғри талқин қилиб келишди", - деган у.Доналд Трампнинг сўнгги бир ярим йилда билдирган фикрларига назар ташласангиз, масаланинг янада чигаллигини кўриш мумкин. Аксига олиб маслаҳатчиларнинг ҳам қарашлари янги президентникига жуда яқин.Трамп радикал Исломий терроризм хавфидан қайта-қайта огоҳлантириб келади. Шу билан президентлик даврида бу жумлани ишлатишдан намойишкорона бош тортган Барак Обамага очиқ таъна қилаётгани сезилиб туради.У Обама ва Ҳиллари Клинтонни ўзини Исломий Давлат деб атовчи гуруҳнинг "асосчилари" дея айблайди. Ироқда ўлдирилган америкалик мусулмон аскарнинг ота-онасига адоватини очиқчасига намойиш қилди. АҚШга кираётган мусулмонларга вақтинчалик тақиқ қўйишни кўп маротаба ёқлаб чиққан ва Америкадаги мусулмонларнинг "назорат остидаги рўйхат"ини тузишни йўлга қўйди.Танқидчилар ушбу ҳаракатлар Президент Трамп сиёсатининг негизидаги Исломга бўлган нафратни намоён қилишини айтишади."2016 йилги президентлик сайловолди кампаниялари бошидан охиригача Исломофобия яшаётгани, кучли ва ҳар доимгидек сиёсий жарангдор эканлигини рўйирост кўрсатди. Исломни ҳар нарсага балогардон қилиш, мусулмонларга қора чаплаш Трапм учун шунчаки хабар тарқатиш кампанияси эмас, балки ғалаба қозониш стратегияси бўлди", - деб ёзди Детройт университети профессори Ҳолид Байдоун.Трамп вақти-вақти билан бу каби хулосаларни чиппакка чиқариш учун бироз ҳаракат ҳам қилди."Менимча Ислом бизни ёмон кўрса керак", - деди у 2016 йилнинг март ойида берган интервьюсида.Айрим ҳолатларда у 1,6 миллиард мусулмон ва камсонли "ёмон ва хафвли" мусулмонлар ўртасида чегара чизишга урғу бериб қолади."Мен мусулмонларни яхши кўраман. Менимча, улар ажойиб одамлар", - деганди Трапм 2015 йилнинг сентябр ойида.Агар президент маъмурияти Оқ уйда ўтирган одамни акслантирса, Трампнинг мусулмонлар ҳақидаги баҳсли мулоҳазалари уни қуршаб турган маслаҳатчилардан иборат жамоада намоён бўлса ҳайратланмаслик керак.Зиддиятли одамларБир жамоада Президентнинг мусулмонларга қарши қаратилган адоватли қарашларини акс-садолантирувчи кўплаб Трамп маслаҳатчилари тўпланган.Уларнинг сафига Миллий Хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Флин, катта маслаҳатчи Стив Баннон ва Бош прокурор Жефф Сешшнсларни киритиш мумкин.Жаноб Флин, масалан, "Исломни дин ниқоби остида яшириниб ётган сиёсий ғоя", - деб атади.У динни "ўсма саратон"га ўхшатди ва мусулмонлардан қўрқиш "мантиқли" эканлиги ҳақида твит ёзди.Баннон Трампнинг президентлик сайлов кампаниясида юқори лавозимни эгаллагунга қадар Breitbart номли миллатчи сайтни бошқарган. У Исломни "дунёдаги энг радикал дин" деган ва мусулмонлар "АҚШда бешинчи колонна"ни ташкил қилганидан огоҳлантирганди.Бешинчи колонна - сиёсий атама бўлиб, учинчи бир давлат манфаатлари учун ўз давлатига қарши борувчи фуқароларга нисбатан ишлатилади.Трампнинг миграция сиёсати меъмори Сешшнс томонидан янада торроқ фикр билдирилди."Бизда захарланган ғоя бор, Исломнинг ичидаги жуда камчилик уни қўллашига ва кўплаб мусулмонлар ушбу зўравонлик ва жиҳодий ёндашувга рози бўлмаслигига умид қиламиз. Биз ушбу фарқни осонлик билан аниқлаб олишнинг маъқул йўлини топишимиз керак", - деди у.АмалиётчиларОқ уйда чуқурроқ ўйловчилар ҳам бор, албатта. Мудофаа вазири Жэймс Маттис АҚШнинг Исломий дунё билан иттифоқ тузиши заруриятини ҳимоя қилиб, жиҳодий гуруҳларнинг "қалбаки диний либос кийиб олган"ини айтди.Маттис Трапм маъмуриятига қўшилишдан олдин вице-президент Майк Пенс сингари мусулмонларнинг Америкага киришига тақиқ қўйилишига танқидий фикр билдирувчи Республикачилар қаторида эди.У мусулмонларга тақиқ қўйилиши Америкага қаттиқ зарар беришини айтганди.У лавозимга тасдиқланганида берган интервьюсида америкалик мусулмон аскарлар билан жанг қилганини қайд этиб ўтган.Президент маслаҳатчилари орасида Банноннинг бош рақиби сифатида кўриладиган Оқ уй кадрлар бўлими бошлиғи Рейнс Прибус мусулмонларни рўйхатдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмаслигини айтиб ўтди."Ислом динида муаммоли бўлган айрим жиҳатлар бор. Бироқ бу нарсалар тўлиқ Исломни англатмайди", - деди ПрибусРиторик қийматТрапм Оқ уйининг мусулмонларга нисбатан муносабатлари борасидаги баҳслар шунчаки академик тортишувлар эмас.Президентнинг қочқинларни кўчириш ва етти мусулмон давлатидан Америкага миграцияни чеклаш каби қарорларининг қонунийлиги маҳкама орқали савол остига олинди.Ушбу маҳкама жараёни вақтида Трапмнинг рақиблари президент томонидан мусулмонларга нисбатан айтилган адоватли гаплар ва унинг қўл остидагилар мусулмонларга нисбатан аксил-конституциион сиёсат олиб борилганига исбот сифатида келтирди.АҚШнинг Трампдан олдин сайланган президентларида уларнинг мақсади Ислом эмаслигини айтиш билан унга терс амалларни қилиш ҳоллари бўлган."Терроризмнинг юзи асл Ислом дини дегани эмас. Исломнинг терроризмга алоқаси йўқ. Ислом тинчлик динидир", - деган эди Жорж Буш 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган ҳужумлардан сўнг қилган чиқишларидан бирида.Кейинроқ у мусулмон давлатлари бўлмиш Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилди.Барак Обама ҳам шунга ўхшаш фикр билдирганди."Биз каби қонун устуворлиги, тинчлик ва тараққиёт бўлишини истаётган 99.9 фоиз мусулмонлар билан иттифоқ тузишимиз жуда муҳим", - деган эди у.2016 йили у Сурия, Ироқ, Афғонистон, Ливия, Яман, Сомали ва Покистон каби мусулмонлар яшайдиган давлатларга 26 мингдан зиёд бомба ташлашга буйруқ берди.Доналд Трапм ундан олдинги ҳамкасблари каби айни фикрлардан бемалол фойдаланиб амалда бошқа ишни қила олмайди.Президент лавозимидаги ҳатти-ҳаракатлари унинг ва маслаҳатчиларининг ўтмишдаги чиқишларини эслатиш билан ҳамоҳанг кечадиган кўринади.Миграция қарорига нисбатан кескин муносабат билдирилиши бунга ёрқин мисол ва афтидан бу охиргиси эмас.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17