http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38510893 Давлат раҳбарларининг қудратга
келган дастлабки 100 кунлик бошқарувларига назар ташлаб, баҳо беришнинг
ёзилмаган анъанаси деярли 100 йилдан бери мавжуд. Янги раҳбарнинг
дастлабки қадамлари ва қарорлари асосида унинг қудрати ва таъсирига
баҳо беришга қаратилган "Президентликнинг илк 100 куни" ибораси 1933
йили АҚШнинг навбатдаги президенти Франклин Рузвелтнинг радио
мурожаатида биринчи бор тилга олинганди. Ўша-ўша таҳлилчилар ҳар
бир президентнинг вазифасига киришган илк ойларида қилган ишлари ва
амалларини чамалаб, бу ёғига қай йўналишда кетишини башорат қилишни
"одат" қилганлар. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
расман сайланганига бир ой тўлди. Лекин мамлакатни амалда 100 кундан
кўпроқ бошқармоқда. Унинг илк бошқарув ойлари йўриғини қандай баҳоласак бўлади? Ўзгача ёки янгича бошқарув фалсафасига гувоҳ бўлмоқдамизми? Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Биргит Бауэрга кўра, ҳақиқатан ҳам бошқарувга ўзгача ёндошувга гувоҳ бўлмоқдамиз. "Шу
вақтгача биз Ўзбекистон халқига, шунингдек, қўшни мамлакатларга бўлган
ўзгача муносабатга гувоҳ бўлмоқдамиз. Мен учун жаноб Мирзиёев
бошқарувининг энг ахамиятга молик жиҳати бу Қирғизистон ва Тожикистон
каби минтақадаги қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш томон ҳаракатлардир.
Бу муносабатлар охирги 20 йил мобайнида ўта совуқлашиб кетганди ва атиги
бир неча қадам билан ҳозирда яхшиланиш бўсағасида турибди.
Тошкент-Душанбе йўналишида парвозлар тикланиши айтилди, Қирғизистон
билан анчадан бери ечилмай келган чегара муаммолари муҳокама қилинмоқда.
Бу атиги бир неча қадамлардир, лекин марҳум Ислом Каримов даври билан
солиштирганда, биз иккита турли хил ёндашувга гувоҳ бўлмоқдамиз". Қарорнинг ўзи ўзгаришни англатадими?Худди
Президент Рузвелт даврида бўлгани сингари, Шавкат Мирзиёевнинг ҳам
дастлабки раҳбарлик ойлари кўплаб қабул қилинган қарорлар ва имзоланган
фармонлар билан эътиборли бўлди. Деярли ҳар куни хабар
агентликлари у ёки бу соҳада киритилган қарор ё-да янгилик ҳақида хабар
бермоқдалар. Аввал ёпилган кўчалар очилибди. Виртуал қабулхона жадал
ишлаяпти экан. Қарорларнинг рўйхати ҳаммага маълум. Лекин
уларнинг ичида мамлакат келажаги учун энг муҳими, дея қайсиларини
ажратиб кўрсатсак бўлади?Глазго Университетидан Марказий Осиё
масалалари бўйича тадқиқотчи Лука Анческиснинг айтишича, аслида жаноб
Мирзиёев қабул қилган қарорларнинг ҳеч бирининг у қадар оламшумул
аҳамияти йўқ. Эътиборни бошқа нарса тортади. "Унинг кўплаб қабул
қилган қарорлари президент этиб сайлангани, ёки таъбир жоиз "тахтга
ўтириб, бошига тож кийгани" фактига нисбатан у қадар аҳамиятли эмас.
Фикримча, унинг президент этиб сайлангани эришган энг муҳим
муваффақиятидир. Бундан ташқари, жаноб Мирзиёев қудрат асосан, шахс
сиймосига мужассам этилувчи мамлакатда ўзини халқ ўнгида ана шу қудратни
мужассамлаштирган сиймо сифатида бир қадар кўрсата билди. Ана шу
қудратли ва омма ўнгида "асосий ўйинчи" имижига эриша олгани, шуниси,
аҳамиятли менимча".
Мирзиёвнинг президент этиб сайлангани эришган энг муҳим муваффақиятидир.Лука Анческис,, Таҳлилчи
Би-би си суҳбатлашган деярли барча таҳлилчилар
Президент Мирзиёев шу вақтгача қўйган қадамлари асосида унинг не қадар
ислоҳотчи ёки ўзгаришлар тарафдори эканлиги ҳақида хулоса қилишга эрта,
деган фикрдалар. Амалда ўзгаришларни кутиш керакRisk Analysis тадқиқот-маслаҳат ширкатидан Ҳю Барнеснинг айтишича, реал ўзгаришларни реал соҳаларда киритиш керак. "Қарор
чиқариш бир нарса, лекин жаноб Мирзиёев иқтисодни ислоҳ қилишга
қобилми? Валюта бозорида реал ўзгаришларни кирита оладими? Кенгроқ
сиёсий эркинликларни тадбиқ этадими? Мамлакат камроқ ихоталанган
бўладими? Россия ва қўшни мамлакатлар билан алоқаларнинг илиқлашаётгани
белгилари бордир, лекин Роғун ГЭСи каби ўта жидий муаммоларни еча
оладими? Жамиятдаги бўлинишни камайтира оладими? Ана шулар ўта мураккаб
вазифалардир. Иқтисодий, сиёсий ва диний эркинликлар - ана шу уч муҳим
соҳа ўзгаришларга муҳтож. Ана шулар назарда тутилганда, жаноб Мирзиёев
марҳум Каримов режимидан ўзгача бошқарувни намоён қиляпти, деган
хулосага мен шошмаган бўлардим. Жаноб Мирзиёев мен тилга олган муҳим
йўналишларда ўзгаришларни кирита олади ёки ҳатто киритиш истагига эга,
деб айтишга ҳам мен шошмаслик керак, деб ўйлайман". Таҳлилчи
Биргит Брауэрга кўра ҳам, ташланган бир неча ижобий қадамларга қарамай,
амалда аниқ ўзгаришлар бўладими-йўқми, ҳали айтишга эрта. "Ҳануз
қамоқларда сохта айбловлар билан қамалган кўплаб маҳбуслар қолмоқда,
матбуот эркинлиги соҳасида бирон ўзгаришни кўрмадик ҳали. Мамлакат ички
ҳаётида ҳали кўп ўзгаришларни кўрганимиз йўқ. Албатта, 25 йил мобайнида
кутилган ўзгаришларнинг бир кеча-кундузда амалга ошишини кутиш ҳаёлий
бир нарса. Баъзи мамлакатларга нисбатан визаларнинг бекор қилиниши каби
осонроқ ўзгаришлардан мамлакат иқтисоди, сиёсий ҳаётида реал
ўзгаришларни ясаш анчайин қийин вазифа бўлади. Мамлакат ичкарисидаги
қудрат тизимлари ва кучлар мувозанати, ўзи учун қўллов базасини яратиш
каби мушкул жараёнлар турибди яқин келажакда". "Инқилобий қарорлар йўқ"Узоқ муддатли бошқарувнинг самарасини илк кунлар асосида баҳолаш не қадар мақсадга мувофиқ? Ҳар
қандай ташкилотга янги келган раҳбардан тортиб, оддий ходимгача албатта
ўзини кўрсатиб, яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилади.Бизнес
бошқаруви соҳаси мутахассисларига кўра, ҳар қандай юқори мартабали
вазифага киришилган вақтдан бери ўтган айнан дастлабки кунлар ҳақиқатан
ҳам муҳимдир. Айни вақтда масаланинг бошқа томони ҳам бор: илк
ташаббускорлик ва ғайратнинг чўғи аста-секин сўниш хавфи. Яна бир нуқтаи
назарга кўра, охирги йилларда ҳеч нарса ўзгармаган мамлакатда ҳар
қандай жузъий ўзгариш салмоқли илгари силжиш бўлиб кўринаверади. "Қарорларига
келсак, улар у қадар ҳам инқилобий эмас. Кўп нарса ўзгараётгани йўқ,
менинг назаримда. Ўзбекистон охирги йиллар мобайнида тобора кўпроқ
ихоталаниб, ўз ғумбагига чуқурроқ ўралиб келмоқда эди. 90-йилларни
эслайсизми. Чегаралар очиқ эди, халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда фаолият
юритишарди, хориж билан савдо алоқалари ривожланмоқда эди. Ҳозир-чи,
биронта ноҳукумат ташкилотини деярли кўрмайсиз, чегаралар ёпиқ, иқтисод
эса зудлик билан чоралар кўрилмаса, қулаш бўлмаса ҳам, камида таназзул
ёқасида. Ана шу вазиятда киритилаётган ҳар қандай кичик бўлса ҳам чора,
ўзгариш бўлиб кўзга ташланаверади. Чунки айниқса 10 йил мобайнидаги
қарорлар тобора восвосга тушиб бораётган ва янада авторитарлашаётган
раҳбарият томонидан қабул қилинганди", - дейди Глазго Университетидан
Лука Анческис. Таҳлилчилар қандай бўлмасин дастлабки бошқарув
ойлари, яъни ўтиш даврининг муваффақияти ёки мағлубияти келгуси йилларда
нималар кечишини башорат қилишга асос берувчи қатъий далил, дея
ишонадилар. Чунки назарий жиҳатдан, айнан ўтиш даври келажак учун
пойдевор қуриладиган вақт. Каримов даври меросхўри...Қабул
қилинган қарорлар сонидан келиб чиқадиган бўлсак, жаноб Мирзиёевнинг
илк бошқарув ойлари анчайин жўнбушли бўлган кўринади. Лекин Risk
Analysis тадқиқот ширкатидан Ҳю Барнеснинг фикрича, қарорларнинг
сонигина бошқарув самарасини белгиламайди. "Жаноб Мирзиёев
ўзгаришларни киритяпти, деган хулосага келишга эҳтиёткорроқ бўлишимиз
керак. Қандай бўлмасин, у барибир Каримов тизимининг маҳсулидир.
Албатта, сентябр ойидан бери анчагина чиройли сўзларни айтгандир. Лекин
Россия билан алоқаларни яхшилаш ва туризмни ривожлантириш учун баъзи
давлатларга нисбатан виза тизимини бекор қилишдан ташқари, амалда у
қадар асл ўзгаришларни кўрганимиз йўқ. У аввалги тизимнинг меросхўри ва
шу вақтгача қандайдир асл ёки реал ўзгаришлар ташаббусини илгари сурди,
деган хулосага келишга менимча ҳали эрта". Келинг, вазиятга аксар
ўзбекистонликлар назари билан қарайлик. Янги Президент минбардан жонли
нутқлар қиляпти, халқ билан мулоқотга чақиряпти - буларнинг ҳаммаси
янги, ўзгача. Шундай эмасми? Ҳамма таҳлилчилар жаноб Мирзиёевнинг шахси ҳақида аниқ тасаввур олиш учун ҳали етарли маълумот йўқлигига ишора этмоқдалар. Биргит
Бауэр "баъзи қадамлар ташланиб, бу қадамлар ижобий тасаввур
уйғотаётгандир. Лекин бир неча ой асосида ҳали бирон хулоса қилишга
эрта. Камида яна 100 кун ўтсин, ёки дейлик 6 ой. Кўрайлик-чи, ўшанда
қандай натижаларга эришилади. Биз унинг кимлигини аниқ билмаймиз.
Қарашлари қандай, нимага интилади? Нима учун Бош вазир бўлган вақтда
обрўси яхши эмасди? Одамлар у ҳақида кўп нарса билмайдилар. Бир вақтлар
мамлакат пахта етиштириш соҳаси учун масъул бўлган вақтлари қўл
остидагиларига қўпол муносабатда бўлган, дейишади. Бу шунчаки миш-мишми
ёки ҳақиқатми, бунисини ҳам билмаймиз", деса, Ҳю Барнес, "балки у ўзгача
бошқарув фалсафасини кўрсатишга уринмоқчи бўлаётгандир. Ўзбекистондаги
мавжуд сиёсий шароитда самарали ишлаётган бир нарса бор - у ҳам бўлса,
тарғибот машинаси. Бошқа соҳаларга қарасак, иқтисод турғун, сиёсий
эркинликлар йўқ. Лекин ҳақсиз, ҳеч бўлмаса, ўз-ўзини тақдимот соҳасида
Мирзиёев ўзгача йўлни ттумоқда. Шаксиз, унинг йўриғи нисбатан соғломроқ.
Камида фарзандлари билан машмашага эга эмас. Ўзбек халқи эса, Каримов
қўл остидаги 30 йилдан сўнг ўзгаришларга ўта ташна ва умидвор. Лекин
амалда шу вақтгача ўзгариш бўлдими, деган саволга келсак, мен йўқ, деб
жавоб берган бўлардим",- дейди. Хулоса шуки, президентликнинг илк
100 куни бўладими, 1 ойими ёки амалдаги 4 ойи - бу кичик марраларнинг
бари ибтидонинг ниҳоясидир, холос.Тарихда бу каби "илк давр"
марраларини ёмон босиб ўтган раҳбарлар кейинчалик ўзларини ўнглаб,
мамлакат ҳаётида муносиб из қолдирганлари ёки аксинча, дастлабки вақтда
ўзларини кўрсатиб, кейин "қоқилиб" юрганлари мисоллари талайгина.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68846937 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 50
1 ТОШКЕНТ ВОКЗАЛ ВА АЗРОПОРТИДА ТАКСИ МАФИЯ ЙУЛОВЧИЛАРНИ ЗУРЛАБ КЕЛИБ ХЕЧКИМ АХАМИЯТ БЕРМАЙДИ.
2 УЗБЕК ХАЛКИ ХЕЧ БИР ЮРТДА ХЕЧБИР УМУМХАЛК ЙИГИЛГАН ЖОЙЛАРДА НАВБАТДА ОДАМЛАР КАТОРИ ТУРОЛМАЙ КУЙ ПОДАСИГА УХШААБ ХАРАКАТ КИЛИБ УЗ МИЛЛАТИНИ УЯТГА КУЙИБ КЕЛАДИ .
3 УЗБЕКИСТОН ИЧИДА ТОВАР ХУЖЖАТСИЗ СОТИЛИШИГА ХЕЧКИМ АРАЛАШМАЙ СОТИБ ОЛУВЧИНИ УШАБ ХУЖЖАТ СУРАШАДИ ВА МУСОДОРА КИЛИШАДИ .
БУ МУАММОНИ ПРИЗИДЕНТГА ЕТКАЗГАНГА САВОБ