Роса бир ҳафтадан кейин Ўзбекистонда янги президент
иш бошлайди.
Ўзбекистонда деярли ҳеч ким президентликка тўрт
номзоддан қай бири ғалаба қозонади деган саволга жавоб қидираётгани йўқ.
Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг шахси, оиласи ва
ота-онаси ҳақида Ислом Каримов ўлимига қадар билганлар жуда оз эди.
Минтақадан мустақил журналистлардан бири Би-би-си
Ўзбек хизмати учун ҳозирча президентлик вазифасини муваққат бажариб турган
Мирзиёевнинг ота-боболари номи билан чамбарчас боғланган қишлоққа сафар қилган.
Мустақил журналист ҳикояси
Шавкат Мирзиёев номзодининг Ӯзбекистон
Президентлигига илгари сурилиши юз минглаб тожикистонликлар каби Деваштич
(собиқ Ғончи) туманидаги Яхтан қишлоғи аӽолиси орасида икки қӯшни мамлакат
орасида борди-келдининг яхшиланиши борасида умид уйғотган.
Яхтанликлар Мирзиёев аждодларининг келиб чиқиши
Яхтанга тақалиши, шу сабаб Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистон президенти этиб сайланган
тақдирда ота-боболари юртига эӽтиром билан қарашига умид қилишмоқда.
Яхтанда Мирзиёвларнинг Ӯзбекистонга
қачон кӯчиб кетишгани ӽақида турли фикрлар юради. Айримлар Шавкат Мирзиёевнинг
отаси – Миромон Мирзиёев Зомин тарафларга кетган, деган фикрда. Лекин кӯпчилик
яхтанликлар, айниқса, кекса отахон ва онахонларнинг бу борадаги фикрлари
ӯзгача.
- Мирзиёевлар аслида қишлоғимиздаги
анча катта ӽисобланган “мирлар” тӯпидан. Миромоннинг отаси ака-укалари билан йигирманчи
асрнинг йигирманчи йиллари ӯрталарида Зоминга кӯчиб кетишган. Фақат сингиллари
Яхтанда қолган. Кейинчалик ака-укалардан бири – Совет Иттифоқи Қаӽрамони
Ӯринбек Ёқубовнинг отаси – Мирёқуб оиласи билан қишлоққа қайтиб келган.
Миромоннинг ӯғли Шавкат эса, Зоминда туғилган, - дейди саксон ёшни қоралаб
қолган Абдувоӽид ота.
Зоминда ӽам Яхтан деган қишлоқ бор эди…
Отахоннинг айтишича у Мирзиёевлар
яшаган Зоминдаги қишлоқда бӯлган. “У ерда ӽам
Яхтан деган қишлоқ бор эди, битта кӯча Миромоннинг амакиваччаси, қаӽрамонимиз
Ӯринбек Ёқубовнинг номига қӯйилганди. Ӽозир билмадим, бу номлар турганмикан?
Ӯзбекистонга бориб-келиш қийинлашгани сабаб Зоминга анчадан буён борганим йӯқ.
Мустақиллик йилларида бизда қанча қишлоқлар, кӯчаларнинг номи ӯзгартирилди.
Мана, бу йил ноӽиямиз Ғончи эмас, Деваштич, деб атала бошланди. Балки у
тарафларда ӽам ном ӯзгартишлар бӯлгандир”,
дейди отахон.
Яхтандаги муаллимлардан бирининг
айтишича, Мирзиёевлар Зоминга кӯчиб кетган пайтда Ӯзбекистон ва Тожикистон
битта бӯлган. “Тожикистон 1929-йилда Ӯзбекистондан
буткул ажратилиб, мустақил совет республикаси деб эълон қилингани тарихдан
маълум. Лекин шундан кейин ӽам Тожикистондан Ӯзбекистонга кӯчиб кетишлар,
Ӯзбекистондан Тожикистонга кӯчиб келишлар давом этган. Собиқ СССР пайтида бир
республикадан иккинчи республикага кӯчиб борилганда, прописка, яъни доимий яшаш
учун қайдга олишлар осон бӯлган. Ӽозир эса, ӽатто Ӯзбекистонда Тожикистондан
тушган келинларни, Тожикистонда ӯзбекистонлик келинларни қайдга олиш, уларга
фуқаролик паспорти бериш муаммога айланган”,
дейди муаллим.
Таӽлилчиларнининг расмий
маълумотларга суяниб айтишларича, аслида Тожикистонда туғилиб, Ӯзбекистоннинг
турли соӽаларида меӽнат қилган таниқли шахслар оз эмас.
Бу ӯринда улар Ӯзбекистон Фанлар академиясининг
биринчи президенти Тошмуӽаммад Қориниёзий, ӯттизинчи йилларда Ӯзбекистон Бош
вазири бӯлиб ишлаган Жӯра Тӯрабеков, генерал Бурӽон Сирожиддинов, машӽур
адиблар Абдулла Қаӽӽор, Пиримқул Қодиров, таниқли кинорежиссёр Комил Ёрматов,
мустақил Ӯзбекистоннинг биринчи вице-президенти Шукрулло Мирсаидовларнинг
номини тилга олишади.
Маӽаллий таӽлилчи Аӽмад
Бобожоновнинг айтишича, ӽозирда Ӯзбекистоннинг Жиззах, Сирдарё ва Тошкент
вилоятларида пайтида Тожикистоннинг Ӯратепа (ӽозирги Истаравшан), Ғончи
(ӽозирги Деваштич), Шаӽристон, Нов (ӽозирги Спитамен) каби туманларидан кӯчиб
борган минглаб оилалар яшашади.
Тожикистондан кӯчиб бориш, айниқса, Мирзачӯлни ӯзлаштириш,
Бекобод, Ширин шаӽарлари қурилиши йилларида кӯпайган. Айни бир пайтда Тожикистоннинг Вахш водийсига, Душанбе,
Ӽисор ва Турсунзода шаӽарларига, Суғд вилоятига кӯчиб келган ва тожикистонлик
бӯлиб қолган минглаб ӯзбекистонлик оилалар бор.
Тожикистон мустақиллигининг дастлабки йилларида юзага
келган иқтисодий қийинчиликлар ва фуқаролар уруши давомида яна Ӯзбекистонга
кӯчиш бошланди, дейди таӽлилчи.
Яхтанликларнинг айтишларича, ӽозирда
биргина Ширин шаӽрида қирқдан ортиқ асли яхтанлик оила яшар экан.
“Каримов Ӯзбекистонга бориб-келишни қийинлаштирди”
- Каримов сиёсати туфайли
Ӯзбекистонга бориб-келиш қийинлашди. Илгари чегарадош туманларда яшаётган
одамлар миллий паспортни кӯрсатиб, ӽеч қандай визасиз қӯшни туманда беш кун давомида
бӯлиш имконига эга эдилар. Каримов ӽукмрон бӯлган кейинги пайтларда бу имтиёз
йӯқотилди. Биз яқинда Тожикистондаги Ӯзбекистон элчисининг икки мамлакат
орасидаги борди-келдининг яхшиланиши борасидаги сӯзларини эшитиб, қувониб
кетдик. Агар бу ишлар амалга ошса, Шавкат Мирзиёевдан миннатдор бӯлардик. Ахир,
этни тирноқдан ажратиб бӯладими? – дейди Абдувоӽид ота.
Яхтанлик бир онахон эса, мустақиллик
пайтида Ӯзбекистонга кӯчиб ӯтган айрим ӽамқишлоқларининг Каримов
ӽукмронлигининг кейинги йилларида тазйиққа олинганидан ёзғиради.
Лекин акаси Ӯзбекистонда яшайдиган яхтанлик йигитнинг
айтишича онахон айтган у кишилардан бири аллақачон қамоқдан озод этилган. Иккинчи кишининг ӽам Авф туфайли қӯйиб юборилгани ӽақидаги
хабарлар етиб келган.
13 йил муддатга озодликдан маӽрум этилган ӯқитувчи
эса, юқори суд идораларига норозилик аризаси билан мурожаат қилган.
«Муаллим бизга мактабда дарс берганлар. Янгиерда ӽам
мактабда ишлаганлар. Саводли, меӽнатсевар, ӽалол, тӯғрисӯз одам эдилар.
Устознинг жиноят кӯчасига киришларига биз – шогирдлари сира ишонмаймиз», дейди
яхтанлик йигит. Ва у яна қӯшиб қӯяди: «Шавкат Мирзиёев жуда адолатли иш олиб
боряптилар. Ана, бевосита ӯзларига мурожаат қилган минглаб одамларнинг
арз-шикоятларини ӯрганиб, яхши томонга ӽал қилдилар-ку! Устозимиз Ӯрмонали
аканинг ӽам оқланишларига ишонамиз».
“Раӽбарнинг қаерда туғилгани муӽим эмас”
Яхтан қишлоқ жамоатига Яхтандан ташқари, Хуштоир Мухлон, Хуштоир жар
(ӽозирги Хӯжа Тоӽир), Дам, Қизили (ӽозирги Лолазор) каби қишлоқлар киради. Бу
қишлоқларда яшаётган кишиларнинг деярли ӽаммаси ӯзбеклар. Яхтанликлар иккинчи
жаӽон урушида жасорат кӯрсатган ӽамқишлоқлари, Совет Иттифоқи Қаӽрамони Ӯринбек
Ёқубов билан фахрланишади. Энди эса, гарчи Ӯзбекистонда туғилиб-ӯсган бӯлса-да,
ота-бобоси асли Яхтандан бӯлган Шавкат Мирзиёев билан фахрланмоқдалар.
Лекин айрим яхтанлик ёшлар Мирзиёевнинг кимлигини яхши билишмайди. “Иккита болам
бор, уларни, оиламни боқиш учун Хӯжандга бориб ишлаб, пул топиб келяпман.
Мирзиёев деган танишларим йӯқ”, дейди қурилишда ишлаётган ӯттиз ёшли йигит.
- Аслида раӽбарнинг қаерда, қачон туғилгани муӽим эмас. Одамлар унинг
мамлакатни қандай бошқараётганлиги, инсонийлик хислатлари, халқнинг қандай
яшаётганлигига қараб баӽо беришади. Шавкат Мирзиёевнинг президентлик лавозимини
муваққат бажараётган онларидаги биринчи навбатда яқин қӯшнилар билан
муносабатни яхшилаш борасидаги сӯзлари ва бунинг маълум даражада аллақачон
амалга оша бошлаганлиги унинг оқил рахбарлигини кӯрсатмоқда. Унинг бу танлаган
йӯлидан оғишмай бориш-бормаслигини эса, келажак, у расман Ӯзбекистон Президенти
этиб сайланганидан кейинги давр кӯрсатади, - дейди маӽаллий таӽлилчи Зафар
Эрназаров.
Деярли ҳар бир тожикистонликлар билан суҳбатлашсангиз, ҳамманинг ҳам айтадиган
фикрлари бир хил.
Икки давлат дўст бўлса, чегаралар очилса, миналар олинса, олди-берди яна
йўлга қўйилса, бас.
Ўтган йигирма беш йил ичида бир маънода йилма-йил бузилган алоқаларни бир
неча ой ичида мисли кўрилмаган даражада тикланаётгани эса кўплаб
тожикистонликларни умидлантирмоқда. http://www.bbc.com/uzbek/38118679
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 353