Мянмар роҳинга мусулмонларини этник тозалашга ҳаракат қилмоқда, деб айтган БМТнинг юқори лавозимли мулозими Би-би-си билан суҳбатда.БМТ Қочқинлар агентлигидан Жон Маккиссикнинг айтишича, Мянмар (Бирма) ҳарбий кучлари роҳинга мусулмонларини қатл қилмоқда, уларни қўшни Бангладешга кўчишга мажбур қилмоқда.Мянмар ҳукумати ўтган ой охирларида чегарачиларга қарши ҳужумлар туфайли махсус амалиёт ўтказмоқда.Ҳарбийлар мусулмонларни ўлдираётгани ҳақида айбловларни рад этади.Бирма мулозимларига кўра, роҳинга мусулмонлари шимолий Рахин штатида гўё ўз уйларини ўзлари ёқишмоқда.Би-би-си айни даъволарни текшириш учун минтақага сафар қилиш имкониятига эга эмас.Минтақага сафар қилиш учун ёрдам ташкилотлари ходимлари ва журналистларга рухсат берилмаяпти.Роҳинга мусулмонларининг сони бир миллионга яқин деб ишонилади.Бирманинг аксар буддавий фуқаролари эса уларни Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар деб билишади.
'Коллектив жазолаш"
Қўшни Бангладешнинг расмий сиёсатига биноан мамлакатга ноқонуний муҳожирлар киритилмайди, аммо Ташқи ишлар вазирлигига кўра, минглаб роҳинга мусулмонлари Бангладеш ҳудудидан бошпана топишган.Хабарларга кўра, яна минглаб роҳинга мусулмонлари чегара минтақасига қочиб келишган.БМТ мулозими Маккиссикга кўра, муаммони ечиш учун унинг "илдизига" эътибор бериш керак.Мянмарнинг чегара қўшинлари полицияси роҳинга мусулмонларига қарши "коллектив жазолаш" усулини қўллашмоқда.9 октябр куни Мянмар мулозимларига кўра, роҳинга мусулмонларидан таркиб топган жангари гуруҳ тўққиз нафар чегарачини ўлдиришган.Маккиссикнинг айтишича, хавфсизлик кучлари "эркакларни ўлдиришмоқда, болаларни сўйишмоқда, аёлларни зўрлашмоқда ва мусулмонларнинг уй-жойларини талаб, ўт қўйишмоқда. Шу йўл билан уларни дарё ошиб Бангладешга қочишга мажбур қилмоқдалар", деб айтган Маккиссик."Бангладеш ҳукумати учун чегарани очиш ҳақида эълон қилиш қийин масала. Чунки бундан кейин Бирма яна қонли зўравонликларни кучайтиради. Шу усул билан улар ўз мақсадларига - Мянмардаги мусулмонларни этник тозалашга эришишмоқчи", деб айтган БМТ мулозими.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook - BBC UZBEKGoogle+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг. http://www.bbc.com/uzbek/world-38091723
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68740545 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23