Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари хабар тарқатишларича, икки мамлакат ҳукуматларининг чегара масалалари бўйича ишчи комиссиялари аъзолари биргаликда сарҳадлардаги 55 та баҳсли ҳудудни бориб кўриб, у ердаги вазиятни ўрганганлар.Ушбу ўрганиш якунлари асосида ишчи комиссиялар ўртасида махсус ҳужжат имзоланган.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатишича, "Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш ва Боткен вилоятларидаги давлат чегараларига туташ 55 участкасида ҳамкорликдаги дала тадқиқотлари ўтказилган".Сентябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссиялари 23 ҳудудни худди шу шаклда ўрганиб чиққанлари хабар қилинмоқда.Қирғизистон расмийлари икки мамлакат муносабатларида кузатиб келинган "музлар эрий бошлаган"идан мамнун эканликларини айтганлар.СССР замонида рамзий бўлса-да, чизилган Марказий Осиё мамлакатлари чегаралари мустақилликдан кейин ҳал этилиши талаб қилинган энг мураккаб масалалардан бирига айланди.Баҳсли ҳудудлар барча мамлакатларда бўлиб, республикаларда тузилган чегараларни хатлаш комиссиялари ҳам 25 йил мобайнида бу муаммоларни ҳал этишга қодир бўлолмади.Чегарада қонли ҳодисалар кўп марта рўй берган.Ўзбек-Қирғиз муносабатларини совуқлаштирган энг сўнгги ҳодиса Ўнғортоғдаги телерадио сигналларни узатиш маркази атрофида 2016 йил августида кузатилди.Сўнгги бир ой мобайнида Ўзбек-Қирғиз алоқаларида илиш аломатлари кўзга ташлана бошлади.1 октябр куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Мухамметқали Абулғазиев раҳбарлигидаги Қирғизистон ҳайъати Андижон вилоятида меҳмонда бўлдилар.Икки томон бундан кейин муносабатларни янада яхшилаш ниятида эканини билдирдилар.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek )Skype - bbcuzbekradiobbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11